Қўшопар шаршаралари – бир-биридан 100 метр масофада жойлашган икки шаршара. Улар худди бир кишининг икки гўзал қизи бору, қайси бири чиройлилигини ажратолмайдиган даражада. Мен уларни опа-сингил шаршаралар деб атадим. Аввал юқоридаги опа шаршарага кўтарилдим. Денгиз сатҳидан 1950 метр баландликда жойлашган ушбу шаршара икки поғонали, баландлиги тахминан 40 метр атрофида. Шаршара атрофида камалак жилваланади. Ошиқиб кетиб, шаршара ичига кириб чўмилиб ҳам чиқдим.
Сингил шаршара денгиз сатҳидан 1870 метр баландликда жойлашган бўлиб, 4 поғонали, баландлиги 50 метрдан ошади. Шаршара остида тушлик қилдик. Шаршара остига киргандан кейин қуёшда исинайлик деб пастроққа тушгандик. Бир пасда соя етиб келди. Демак, бироз шошилиш керак, кейинги шаршарагача куннинг ёруғ қисмида етиб олиш керак.
Бу ёғига йўл тоғнинг қияликлари бўйлаб ўтади. Қарасангиз йўл кўринмайди, лекин тор сўқмоқ мавжуд. Шу сўқмоқ бўйлаб, бир неча қир ошиб, Обипар шаршараси устидаги довонга етиб келдик. Йўлда қоялар орасида яна кичик шаршараларни кўрдик. Довондан пастга – шаршарага тушиш бироз ноқулай: одам бўйи тиканаклар орасида ўтишга тўғри келади.
Юқоридан Обипарнинг бир шохи кўринади. Тахминан 60 метр баландликдан оппоқ сув томчилари пастга тушмоқда. Пастга тушганимизда шаршаранинг иккинчи шохи ҳам кўринди. Икки шох бирлашиб, ягона шаршарани ҳосил қилмоқда. 1750 метр баландликда жойллашган, тахминан 75 метрлик шаршаранинг ости сирли қўрғонни эслатади: чор атрофи баланд қоялар, ўртада шаршара, ва сув чиқадиган тор йўлак. Шаршара ҳосил қилган парлар ажиб эртакмонанд манзарани ҳосил қилади. Шу боис ҳам Обипар деб номоанган бўлса керак.
Шаршаранинг дилгир сувларида таҳорат қилиб, намозни ўқиб олдик. Бу ёғига яна тошлоқ йўллар билан пастга йўналдик. Йўл-йўлакай пишган қорағат, дўлана, тоғолма, олчалардан еб кетдик. Кийикўт, ялпиз, наъматак, майда дўлана тердик ва сой бошида ҳақиқий тоғ чойини дамладик. 14 километрлик бу осон бўлмаган сафардан сўнг тоғ чойи кўнгилга малҳам бўлди. Шом маҳали машинамизга тушиб келдик.
2024 йил 12 октябрь,
Тошкент – Бўстонлиқ – Полвонак
Батафсил видеоси: https://youtu.be/KAGLmC1iTHc