ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ ХОТИНБОЗ ПРОРЕКТОРИ
Яқинда Қўқон давлат педагогика институти қизлар ётоқхонасига ўрнатилган яширин камера туфайли шов-шувга сабаб бўлганди. Бугун эса шу институтнинг яна бир валломати – ёшлар масалалари ва маънавий маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Охунов Исроил ва Миллий хавфсизлик томонидан қўйилган ректор маслаҳатчиси Шарипов Aзаматнинг кирдикорлари ҳақида ёзмоқчиман.
Биринчидан, институтнинг 1-талабалар турар жойидан тарбиячининг назоратисиз чиқиб кетган бир-неча талаба Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳрида йўқолган.
Иккинчидан, ётоқхона тарбиячиси иш вақтида маънавият хонасида талаба қизлар билан зиёфат еб, уларга шилқимлик қилиб ўтириши ҳақидаги маълумот ўтган гал ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлса-да, бирор бир чора кўрилмади. Ректор маслаҳатчиси ва проректор томонидан босди-босди қилиб юборилди.
Учинчидан, яқинда табиий фанлар факультетидаги талаба қиз ўқиш даврининг охирида ўзини осиб ўлдиргани ҳам айнан шу шахслар томонидан босди-босди қилинди.
Бундан ташқари, айнан маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор олдинги иш жойидан хотинбозлиги туфайли ҳайдалиб, бизнинг институтимиз қиз ва аёлларига суяги йўқлигини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Республика вазирлиги томонидан ўрганишга келган ишчи гуруҳ ҳам ҳеч қандай чора кўрмаганини нима билан асослаш мумкин? Эшитишимизга қараганда, ректор маслаҳатчиси ҳам олдинги иш жойидан яхши ном билан кетмаган.
Бу йилдан бошлаб бизнинг институтимизда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар, профессор ўқитувчилар ҳамда институтимизда ўқийдиган талабаларга янги форма белгиланди. Белгиланган формани олийгоҳда иш юритувчи профессор ўқитувчиларга, ишчи-ходимларга ҳамда талабаларга умуман тўғри келмаслиги, этика ва эстетика у ёқда турсин, биз талабаларни "хотин оши"га ёки "маросимга" келгандак таққослаб қўйганлигини гапирмаса ҳам бўлади.
Бунинг устига, бу форма талабаларга мажбурий сотилмоқда. Лекин, бизнинг тизимда, мана шу формадан ҳам фойда қилиш пайида бўлганлар бош кўтариб, тантанавий равишда чўнтакларини бойитишяпти. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор кабинетига ходимлар ҳамда форма масаласига тааллуқли ишчиларни алоҳида битталаб чақириб, янги машина ҳаракатини бошлаган.
Адашиб бошлиқ бўлиб қолган проректор ҳақида институтимизда анча гап-сўзлар тарқалган. Шамол бўлмаса, терак учи қимирламайди, деганларидек хотинбоз, порахўр қандай қилиб илм масканига келиб қолган экан? Балки, бу инсон ота-онаси ва боллари учун яхшидир, лекин институт учун – зулук.
Ушбу мурожаатдан кейин зора, институтимиз тозаланиб қолса ажаб эмас....
@Davr_talabi