#️⃣🩸🩸🩸
Яраланган қуш ҳамон учмоқда ёхуд ИИОдаги шароит хеч қачон ўзгармайди!Нимага бугунги кунга келиб ИИО ходимларининг катта қисми ишдан бўшамоқда, нимага бу ходимларнинг асосий қисми ёшлар? ИИВ рахбарияти мард бўлиб, ишдан ўз хоҳишига кўра бўшаган ходимларнинг охирги 5 йилдаги статистикасини эълон қила оладими?
ИИОда ишлаб бўлмай қолганининг сабаблари:
биринчидан, ойликлар жуда паст. Шу олган ойлигининг ҳам катта қисми иши юзасидан сарфланади, ойлиги тўлиқ уйга кирмайди. Аммо иш графиги 24/7 деб қўрқмай айта оламан. Ходимлар бор кучини, вақтини бериб, бошқа жойдан даромад манбаига эга бўлмасдан ишлаб шу арзимаган ойликни олса, эртага қандай уй-жой қилади, оиласини боқади?
иккинчидан, иш вақти мутлақо тартибга солинмаган. Оиласига, ота-онасига мутлақо вақт ажрата олишмайди. Вазият шу даражага етганки ходим хатто ўзининг кунлик эҳтиёжларига (овқат ейиш, ювиниб-тараниш, уст-бошини тартибга келтиришга) вақти йўқ. Ўзини боласи уйда касал бўлиб ётса шифохонага олиб боришга вақти йўқ, лекин бировнинг боласига бирор корҳол бўлса биринчи навбатда воқеа жойида бўлади.
учинчидан, ходимлар ўз хизмат вазифасига кирмайдиган бошқа ишларга кўплаб жалб қилинмоқда. Ўзи қиладиган иши бошидан ошиб ётган бўлишига қарамасдан, ходимларга бошқа вазифалар буюришади. Бу тутруқсиз, беъмани вазифаларни рўйхати жуда кўп. Қолаверса, ходимларнинг қўшимча хизматга бириктириш тартиби белгиланмаган, ходимлар қўшимча хизматга бириктирилганда қўшимча хақ олишмайди. Яна шунча ишлаб туриб мажлисларда бор гапни эшитади.
тўртинчидан, ходимлар мутлақо мустақил эмас. Таъбир жоиз бўлса ИИО қолган барча ташкилотлардан қуйи даражадаги орган бўлиб қолди. Лекин хамма ишни шу орган бажаради.
бешинчидан, бировларнинг айбини бўйнига олишга мажбур. ИИО бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ фуқаролар билан бевосита алоқа қилади.
Кимнингдир “заказ”ини мажбурликдан бажараётганда фуқаро ИИО ходимини ёмон кўради, уни орқасида турган хақиқий маразни эмас. (мазкур гапларимни ИИО ходимлари юракдан тушунишади)
олтинчидан, штат етарли эмас, бор штат ҳам тўғри тақсимланмаган.
еттинчидан, пенсия ёши узоқ қилиб қўйилди, олдингидек 12 йилда нафақага чиқиб бўлмайди.
Эххее, бу рўйхатни жуда кўп давом эттирса бўлади, лекин фойдаси йўқ. Айтилмаган гап қолмаган. Менга фақат бир нарса мухим,
Халқнинг ИИО ходимларидан норозилиги юқори даражада. Бунга сабаб эса тизимда сифатли бажарилган кам иш эмас, балки хўжакўрсинга бажарилган кўп иш қадрли бўлиб қолгани, рахбарларнинг етарлича сиёсий иродага эга эмаслигидир. Шунча қийинчиликда “портлаб” кетмасдан ишлаётган ходимларнинг ахволини эса “яраланган қуш ҳамон учмоқда” деб таърифлайман.
ИИОда бошқа хеч қайси ташкилотда орттириб бўлмайдиган
юксак тажрибадан бошқа бирор нарса орттириб бўлмайди…
@Davr_talabi