🩸🩸🩸
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИНИНГ “ВАТАНПАРВАР” РАҲБАРИ
Қашқадарё вилояти Ички ишлар органидан мурожаат йўллаяпман. Маматқулов Талъат Абдуманнобович яқинда вилоят ИИБ бошқарма бошлиғининг ўринбосари – маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзини раҳбариятга яхши кўрсатиш мақсадида ходимларни мунтазам равишда иш вақтидан ташқари меҳнатга мажбурламоқда. Масалан, ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09-00 да бошланган маънавият ва маърифат дарслари унинг топшириғи билан соат 7-30 да бошланяпти.
Айтишича, энди керак бўлса, соат 7 да бўлармиш. Бироқ ИИВнинг 21.10.2021 йилдаги 400-сон буйруғининг тегишли бандида бу дарслар ҳафтанинг шанба куни соат 9 дан 10 гача ўтказилиши, вақти фақат вазирлик раҳбариятининг алоҳида кўрсатмаси билан ўзгартирилиши мумкин.
Демак, Талъат Абдуманнобович ўзини вазир ёки унинг ўринбосарлари қаторида кўриши, амалдаги вазирлик буйруқларига тупуриб қўйгани маълум бўлди.
Худди шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 15.04.2024 йилдаги тақсимот жадвалига асосан жисмоний тайёргарлик машғулотлари сешанба, жума кунлари соат 08-00 дан 10-00 гача давом этиши белгиланган.
Бироқ ҳурматли Талъат Абдуманнобович жанобларининг оғзаки топшириқлари билан машғулотлар соат тонги 06-30 да бошланяпти. Ходимлар ишдан тунги соат 1-2 да кетган бўлади.
Эрталаб болаларини боғча, мактабга ҳам ташлаб келиши керак. ИИВнинг 22.09.2022 йилдаги 383-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқномада жисмоний тайёргарлик машғулотлари ходимлар учун ҳар йили 2 сентябрдан 31 майга қадар давом этиши, ҳафтанинг сешанба, жума кунлари хизмат вақти, яъни соат 09-00 дан 18-00 га қадар, ҳар бир машғулот 1 соатдан кам бўлмаган ҳолда ўтказилиши кўрсатилган.
Лекин биз жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилиши мумкин бўлмаган июнь-август ойларида иш вақтидан ташқари қатнашишга мажбур бўлдик.
Бундан ташқари, камига ходимлар йил давомида ўз хизмат вазифасига кирмайдиган юзлаб тадбирларга жалб қилинади. Масалан, пахта чопиғи, култивация, суғориш, такрорий экин, ғаллани ўриб, комбайнларни кечаси билан қўриқлаб ётиш, пахтага ўз ҳисобидан теримчи чиқариш, бошқа туманларга бориб профилактик ҳисобдаги ва паспорт муддати ўтган фуқаролар билан суҳбатлашиш ва ҳ.к.
Ходимларни аслида ушбу ишлардан ҳимоя қилиши керак бўлган шахсий хавфсизлик бошқармаси ишчилари эса 20 млн ойлик олиб, 5-6 млн ойлик оладиган ходимларнинг кетини пойлашдан бўшамайди.
Худди шундай ИИБ касаба уюшмаси, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими ҳам ҳолатга бефарқ. Бу эса Бўстонлиқдаги каби кўнгилсизликлар кўпайишига, яхши ходимлар ИИО тизимидан бўшаб кетишига олиб келмоқда.
Бизнинг ўтинчимиз шуки, ИИБ раҳбарияти ходимларни қийнашни бас қилсин. Ўзи шундоғам эрталаб келсак, кечки пайт қачон кетишимиз аниқ эмас. Ҳозир ҳам мустақиллик тадбирларидамиз.
Лекин байрамга мукофот пули йўқлиги эълон қилинди. Шунинг учун эрталаб болаларимизни боғча, мактабга қўйиб, соат 09-00 да ишга келайлик. Чунки биз оддий ходимларнинг шахсий ҳайдовчиларимиз йўқ.
Юқорида айтганларимиз бўлаётган воқеаларнинг ўндан бири ҳам эмас. Биз ҳам одаммиз! Раҳбариятнинг эшаклари эмас!
Ушбу мурожаат ёзилаётган вақтда 31 август кунидаги маънавият ва маърифат дарслари соат 07-00 бошланиши ҳақида топшириқ берилди. Луғатимизда бор лаънат ва сўкишларимизни Талъат Абдуманнобовичга тилаб қоламиз!
@Davr_talabi