Тарих 2024 йил 22 июнда бизнинг ИИВ.
Ижтимоий соғлом муносабат нималигидан, мантиқдан, фалсафадан бехабар Ўзбекистоннинг ИИВ Академиясида ўқиб чиқаётган, тизимда фаолият юритаётган ўзимизнинг ўзбек ИИВ ходимлари, инсонларга зулмни-давлат хизмати, адолатсизликларни - Ватан олдида бурч деб ўйлашса керак. Ёлғон гапиришни-алдашни эса-садоқат...
Охирги йилларда қамоқхоналарда ўзбек ИИВ ходимлари тарафидан кўплаб ўзбекларимиз қийноқларда ўлдирилди. Жараёнларни социолог сифатида қайд қилиб кузатиб бораяпман. Бу эса ўз ўзидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлардан ўзимизни муҳофаза қилишимиз керак деган тушунчани онгимизга жойламоқда. Бундай вазиятларда шахс, ўзини қандай муҳофаза қилиши мумкин?
Бир йўли зулмга сабр қилиб гапирмай яшаш бўлса, иккинчиси юртни тарк қилиб, бундай қабоҳатлардан узоқроқ юришдан бошқа чора йўқдай гўё.
Чунки Жувайний бундай қабоҳатларни қоралаб шундай дейди: Ёмонликдан узоқроқ юриш фарз -бу қабоҳатларни, фожеаларни олдини олади.
Билимсиз ва қабиҳ инсонга давлат амал берса у, жаҳолат ва қабиҳлигини яна кенгроқ ёяди. Мирзо Бедил ҳазратлари эса ўз байтларида шундай дейди:
Эшак керилади,тўқими заррин,
Бўлмаса на одоб бор унда, на дин.
Султон амалидан керилган одам,
Камолга етказар ўз қабоҳатин.
Ўзбекистонда ИИВ тизими мутлақо ислоҳларга муҳтож. Тизимда эски СССРнинг жоҳилона репрессив сиёсатнинг руҳи сақланиб қолган ва бу 30 йилдан бери ўзгармаган. Аммо яхши тарбия кўрган ИИВ ходимлари ҳам борки, уларга таъзимдамиз..!
Ўзбекистонда ИИВ тизими комплекс ислоҳотларга муҳтож эскирган соҳа бўлиб, тизим ўз ходимларини аямасдан зулм билан ишлатади, ходимларининг кўпчилиги эса, уларни боқаётган аҳолига зулм қилади, ўлдиради, қамайди...
Давлат Раҳбари, Давлат, халқимиз бизга ишонч билан топширган вазифаларни ҳалол ва виждон билан адо қилиш ҳам Аллоҳнинг бизга бўлган катта лутфидир. Акс ҳолда ҳаммаси аксинча...
Ички ишлар академиясига ижтимоий гуманитар фанларни қайта киритмаслик, бўлажак ходимлар социализация нималигини билмаса, социология, фалсафа ва мантиқдан билим олмаса-биз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар етиштирамиз деб, "Молхона" китобидаги манқурт, қотил қўриқчиларни етиштирган бўламиз...
©К.Дусов
@Davr_talabi