❗️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади.
Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.
Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 сентябрдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.
Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.
❗️Тузатиш: талабаларнинг ижара пули тўловининг ярмини давлат томонидан қоплаб бериш 1 майдан бошланади (сентябрдан эмас).