Давлат хизматига ишга қабул қилишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш замон талаби
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, юридик хизмат (юрисконсульт), Коррупцияга қарши курашиш (комплеанс назорат) бўлимлари масъуллари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари раҳбарлари иштирокида профилактик ўқув-семинар ташкил этилди.
Дастлаб, ўқув - семинарнинг очилиш маросимида сўзга чиққан филиал раҳбари Шухратжон Тухтабаев давлат хизматига ишга қабул қилишда ўқув-семинар иштирокчиларидан комплекс ёндошув талаб этилишини таъкидлади.
Шунингдек, ўқув-семинарда “Давлат фуқаролик хизматида масъул бўлинмаларнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш услублари”, Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш бўйича танлов ташкил қилиш: айрим муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари, Меҳнатга оид низоларнинг Судда кўрилиши, Коррупцияни белгиловчи омиллар ва унинг келиб чиқиш сабаблари, Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари ўз фаолиятларида, хусусан, меҳнат шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда қонун ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш мавзуларида Агентликнинг Наманган вилояти филиали, вилоят ҳокимлигининг Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси, вилоят Прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Адлия бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.
Якунида ташкилотга ишга қабул қилишда семинар иштирокчиларидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва 2025 йил давомида вилоятда мазкур йўналишдаги салбий кўрсаткичларни камайтиришга келишиб олинди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали