#Давлатобод_тумани
Тадбиркорликнинг кўп тармоқли намунасиРеспублика ишчи гуруҳи Давлатобод тумани Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тадбиркор Ишмаков Шамил хонадонида бўлди.
Тадбиркор 4 сотихли ҳовлисида 10 дан ортиқ йўналиш бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Жумладан, зотли товуқчилик, беданачилик, асаларичилик, балиқчилик ва қўйчиликни йўлга қўйган. Шунингдек, павлония дарахти кўчатлари ҳам парваришланмоқда.
Иссиқхонада етиштирилаётган нодир гул кўчатлари нафақат Наманган вилояти, балки бошқа ҳудудларга ҳам етказиб берилади.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, тадбиркор ўз оила аъзоларини иш билан таъминлаш билан бир қаторда, маҳаллада истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони ҳам доимий иш билан таъминлаган.
Бу эса кичик тадбиркорликнинг нафақат шахсий даромад манбаи, балки маҳаллада иш ўринлари яратишга қўшилаётган ҳиссасининг ёрқин намунасидир.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматиSayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
YouTube