Ўзбекистонда Сардоба тошқини ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
Ўзбекистон кинематографияси агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан «Сардоба сабоғи» ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур фильм 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида юзага келган техноген офат ҳақида.
Қайд этилишича, фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талафотда жабр кўрганларга ёрдам берган фуқаролар ҳақида ҳикоя қилинади.
«Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Ва албатта, юз берган фожиа ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши фильмнинг бош ғояси ҳисобланади. «Сардоба сабоғи» Кинематография агентлигидаги илк режиссёрлик ишим бўлгани учун фильм томошабинларга манзур бўлишини кўзлаб ҳаракат қиляпмиз. Бу жараёнларда устозлар ва тажрибали ҳамкасбларимиз ўзларининг маслаҳатларини бериб келишяпти», — деган фильм режиссёри Абдусамад Саломов.
@daryo_live