Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Ғ.Насиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилояти Гулистон туманида бўлиб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ишчи гуруҳ Гулистон туманининг Чортоқ, Аҳиллик, Соҳилобод ва Ибрат маҳаллаларида бўлиб, туман ва маҳаллалар масъуллари ва маҳаллий аҳоли билан ҳудудда инфратузилмани яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.
Хусусан, ҳудудларда томорқа ерларини суғориш учун 4 та тик қудуқлар қазиш ва 4,8 км суғориш тармоқларини бетонлаш, 9 км. узунликдаги 4 та автомобиль йўлларини таъмирлаш ҳамда 10,8 км узунликдаги электр узатиш тармоғини реконструкция қилиш ва 4 та янги трансформатор ўрнатиш бўйича жами 11,5 млрд сўмлик маблағ ажратилган.
Учрашувда, аҳолини томорқа ерларини суғориш бўйича ишлар бошлаб юборилган бетонлаш ва тик қудуқ ковлаш ишларини тезлаштириш, аҳоли томорқасидаги иссиқхоналардан унумли фойдаланиш, электр узатиш тармоғини реконструкция қилиш, ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш, ички туризм орқали янги иш ўринларини яратиш мақсадида дарё бўйига олиб борувчи йўлларини таъмирлаш лойиҳалари яна бир бор кўриб чиқилиб, масъулларга мазкур йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.