РЎЗАДОРНИНГ ЗУЛУК ҚЎЙДИРИШИ
#рўза
❓1587-САВОЛ: Рўзадор одам зулук қўйдириши мумкинми? Айримлар зулук қон сўришдан олдин юборган модда сабабли рўза очилиб кетади, дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зулук инсоннинг тери остидан қон сўради. Бу билан рўза очилмайди. Ҳаттоки, сўришдан олдин юборадиган модда ҳам рўзага таъсир қилмайди. Чунки тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши, совуқ сувда ғусл қилиш натижасида тери орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмайди. Лекин қон олдириш рўзадорни заифлаштириб қўядиган бўлса, бу иш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун бу ишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.