Ҳаж – 2025
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИ ҲАЖГА ЙЎЛ ОЛИШДИ
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз бўлсинки, сўнгги йилларда юртимиздан Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатларини адо этишга кенг йўллар очилди.
Жорий йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 та этиб белгиланди.
Бугун Тошкент вилоятидан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки етти гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Ююртдошларимиз, иншоаллоҳ, дастлаб Мадина мунавварада, сўнгра, Маккаи мукаррамада бўлишиб, ҳаж арконларини тўлиқ ва мукаммал этишади.
Ҳажга бориш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Айниқса, барча шарт-шароитга эга ҳолатда ҳаж арконларини адо этиш чинакам саодатдир.
Бу йил Тошкент вилоятидан жами 1.2 мингга яқин киши ҳаж ибодатларини адо этади, иншоаллоҳ.
Тошкент вилояти зиёратчиларини кузатиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига вилоят мутасаддилари чиқишди.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилсин. Эсон-омон Мадинави мунаввара ва Маккаи мукаррамага етиб олиб, ҳаж арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат юртимизга қайтиб келишларини Аллоҳ таоло насиб айласин.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA