Тарбиявий соатларда нуронийлар ўгити
ҚАЙТАР ДУНЁ ЯХШИ ҚАЙТСИН ДЕСАНГИЗ
Оилани муқаддас деб билмаганлар учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Ўз кўнглидаги меҳрни ўлдириш одам ўлдиришдан оғирроқ жиноятдир, Негаки ҳар қандай разиллик бемеҳрликдан бошланади.
Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин, Фақат бир нарсага - Меҳрга тўймайди. Бу масалада шоху-гадо баробар.Ҳолбуки, дунёда бундан ҳам арзон нарса йўқ, бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса уни ҳам бир-биримиздан аяймиз. Мехр кўрсатишни, мехрибонликни фарзандларимизга ёшлигидан сингдириб борсак қариган чоғимизда ана шу мехрни улар ўзимизга қайтаришади.
Туркия давлатида бўлганимизда унинг гўзаллиги, табиатининг мафтункорлиги, хавонинг тозалиги, умуман барча нарсалар бизда катта таасурот қолдирган. Бироқ битта жихати дилни жуда хира қилди, у хам бўлса ота-онага ҳурмат, мехрибонлик кўрсатишмас экан. Ота-оналар кексайиб ёрдамга мухтож бўлишганида ўз болалари эмас бегоналар парвариш қиларкан. Ишчи ёллаб ота-онани боқтиришади. Кейин суриштириб билсам ота-она хам фарзандларини ёшлигиданоқ ўзлари боқмай энагага боқтиришаркан. Мана қайтар дунё.
Бизда қандай? Бугун мехрнинг йўқолиб бораётгани хақида тез-тез ижтимоий тармоқларда ўқиб, кўриб дилимиз хира тортмаяптими, биз шунақа миллатмидик. Ахир бизнинг тарбиямизни нечоғлик бошқа давлатлар, миллатларга ўрнак кўрсатилар эдику.Биз қаерда хато қилдикки бугун ўзбек аёли фарзандини сотса, уриб тепкиласа, юқори қаватдан ташлаб юборса. Агарки қайтар дунё яхши қайтсин десангиз, бугун фарзандларингизга яхши тарбия беринг мехр кўрсатинг, мехрибончилик қилинг.
Хўш,хаммасига бахона қўлимиздаги телефонми. Тарбиямизни бузган, ёмон йўлга бошлаган, ахлоқсиз қилиб қўяётган шу телефонми. Агар телефон бўлмаганида биз аввалги яшаш тарзимизда давом этармидик. Дунё тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда, техника асрида одамларимиз орқада қолибтелефон нималигини билмай турса яхши бўлармиди. Биргина телефондан фойдаланишни эплай олмасдан, айбни ўзимизни қидиришни ўрнига оддийгина бир буюмга тўнкаб турсак қанчалик тўғри.Бу матох ўлгурга нимани буюрсангиз шуни бажарадику.
Чиноз туманидаги 21-ўрта таълим мактабининг юқори синфларида бўлиб ўтган тарбиявий соатда ана шу мавзулар тилга олинди. Нуроний жамғармаси "Бувижонлар мактаби" жамоатчилик кенгаши аъзолари мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан тарбиявий соат ўтказишди. Унда бой хаётий тажрибага эга бўлган нуронийлар ўқувчи ёшларга одоб-аҳлоқ, кийиниш маданияти, китоб ўқиш, телефондан фойдаланиш маданияти, миллий қадриятлар, Ватанни севиш ва ҳалоллик каби фазилатлар ҳамда оила муқаддаслиги тўғрисида кенг тушунчалар бериб, инсонийлик фазилатларга ундовчи ибратли хаётий ҳикоялардан сўзлаб бердилар.
Шунингдек, ёшларни турли ёд ғоялар таьсирига тушиб қолишдан огоҳ бўлишга чақирдилар. Фарзандларимизни кўпроқ билим олишга ундадилар.
Ўз ўрнида Ёввош маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиси Р.Солиев, мактабнинг маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари М.Эргашева, психолог Р.Менглиқуловлар фикр- мулоҳазаларини билдиришди. Айниқса ўқувчилар томонидан билдирилган миннатдорчиликлар бизни рухлантириб юборди. Улар ўқиган китоблари, ёд олган шеърлари билан бизни хурсанд этишди.Ўйладикки, кекса нуронийлар болажонлар билан тез-тез дилдан сухбатлашиб турсалар бу кони фойда бўларкан. Кейинги сухбатимиз қизлар тарбиясига бағишланадиган бўлди.
Бизни очиқ чехра билан кутиб олган, ёш, ғайратли мактаб директори Эрган Тўхтаровга шундай жамоага бош бўлиб, фарзандлар тарбиясидек савоб ишни амалга ошираётганига самимий миннатдорчилик билдириб, кўтаринки кайфиятда қайтдик.
Т.Аллаберганова,
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси
"Мўтабар аёл" кўкрак нишони сохибаси,
журналист.
Сурайё Ахмедова,
Халқ депутатлари
Чиноз тумани кенгаши депутати,
журналист.
@chinozhayoti