Бошқарма бошлиғи Пешку туманидаги биноси эскирган муассасаларни бориб кўрди
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 20га яқин эскирган биноларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасалар мавжуд. Жорий 2025 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларини бирламчи тизимдаги қурилиш ва таъмирлаш мақсадида 50 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, куни кеча соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев ва Халқ депутати Бухоро вилояти кенгаши депутати Санам Жумаева Пешку туманидаги Боқимиришкор қишлоғида жойлашган оилавий поликлиника биносини ўрганишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур бино 1979 йилда дала шийпони сифатида ёғочдан қурилган бўлиб, бугунги кунда анча эскирган. Шу сабабли поликлиника биноси жорий йилда қайта қурилиб, замонавий тиббий техник воситалар билан жиҳозланиши режалаштирилган.
Элёр Олтиев депутат ҳамроҳлигида туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ташриф буюриб, бино ҳолати ва имкониятини кўздан кечиришди.
Муассасада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашишди. Яқин даврда туманда замонавий кўринишдаги юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши бўйича таклифлар тайёрланиши маълум қилинди.
➡️ Бухоро тиббиёти