Пешку туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан кенгайтририлган йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва Пешку туман ҳокими иштирокида туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кўптармоқли марказий поликлиника раҳбарияти, оилавий поликлиникалар ва ОШП мудирлари, ҳудуд фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда туман ҳокими Ҳаёт Давлатов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев сўзга чиқиб, сўнггийилларда Пешку туманидаги соғлиқни сақлаш тизимида долзарб муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли саломатлигини асраш, санитар гигеник қоидалар ва бир қатор масалаларда бошқа ҳудудлардан орқада қолаётгани таъкидланди.
Э.Олтиев таҳлиллар натижасига кўра туман тиббиёт бирлашмасидаги авҳол қониқарсиз эканлиги сабабли соҳага янги раҳбар қўйиш зарурати туғилганини маълум қилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан Саъдиев Хайрулло Нутфиллоевич Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланганини маълум қилинди.
Янги раҳбарга туман тиббиётини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича истиқболдаги вазифалар топширилди.
➡️ Бухоро тиббиёти