Кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида маънавий тадбир бўлиб ўтди
Гендер тенглик, хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш ҳамда
коррупция ва унга карши кураш мавзуларида бўлиб ўтган давра суҳбатида Бухоро вилояти ҳокимиининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ҳафиза Ортиқова, ҳуқуқшунослар Мухтор Мухаммедов ва Жамхур Қодиров марказ мутахассислари иштирок этишди.
Дастлаб сўз олган Ҳ.Ортиқова гендер тенглик ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш муҳим ижтимоий масала эканлигини, бу муаммога эътибор бериш, уларни ҳимоя қилиш ва ҳукумат, жамоатчилик ва тадбиркорлар томонидан қатор чоралар кўриш кераклиги, жамиятда ҳар бир хотин-қизларнинг ўрни алоҳида борлиги, бугунги кунда ҳар соҳада улар учун имкониятлар яратилгани ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик учун қонунларнинг кучайтирилаётгани, жумладан, бузилган ҳуқуқлар учун қатъий жазо тадбирларини қўллаш ҳақида фикр билдирди.
Учрашувда сўзга чиққан ҳуқуқшунослар коррупция ҳар қандай давлатнинг эртанги куни, келажаги учун хатарли, таҳдидли кушандадир. У иқтисодиётга катта зарар етказиб, мамлакат тараққиётини издан чиқариши ҳақида оммавий ахборот воситаларида бонг урилаётганига қарамай давлат ва жамиятнинг турли жабҳаларида бу каби иллат тез тез учраб тураётгани ачинарли эканини айтиб ўтишди.
2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, 2020 йилда президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2021 йилда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бундай тартибдаги ҳуқуқбузарликлар учун қонуний чоралар ва оқибатлар ҳақида тушунтириб ўтишди.
➡️ Бухоро тиббиёти