*Ташаккурнома
ҚЎЛЛАРИНГИЗ ДАРД КЎРМАСИН!
Жорийнинг 1 феврал куни ўғлим Фаёз Аскаровни РШТЁИМ Бухоро филиалига жуда оғир аҳволда олиб келдик. Ўғлим қорин соҳасидаги кучли оғриқдан қийналар, ичи қора ўтиб, қон қусаётганидан шикоят қиларди. Уни марказга олиб келиб, Болалар жароҳатлари хирургияси бўлимига ётқизганимизда, жуда ҳолдан тойган эди. Текширувлардан сўнг гемоглобин миқдори кескин тушиб кетганлиги, ўн икки бармоқли ичагида яра ҳосил бўлгани ва ундан қон кетаётгани маълум бўлди.
Шифокорлар дарҳол керакли муолажаларни қилиб, қон кетишини тўхтатишди. Шундан сўнг оператив тарзда операцияга олишди. Уни Болалар хирургияси бўлими мудири А.Б.Мансуров, шифокорлар К.Ш.Ходжаев ва Т.А.Жамолов операция қилишди. Жарроҳлик амалиёти 4 соат давом этди. Марказнинг фидойи тиббиёт ходимлари туфайли ўғлим ҳаётга қайтди.
Ўғлим реанимация бўлимида 6 кун ётиб, операциядан кейинги муолажаларни олди.
Ҳозир Фаёзжоннинг аҳволи яхши. Олдинги дардидан асар ҳам қолмаган.
Марказга қадам қўяр эканмиз, Қабул бўлимидан тортиб, Болалар жароҳатлари, Болалар реанимацияси бўлимларининг барча ходимлари муомалани ўрнига қўйишди. Бу ердаги тартиб, озодалигу саришталик кўнглимизни чароғон қилди. Ҳамма ўз ишини билиб қилиши, жамоанинг аҳиллиги бизни хурсанд қилди.
БЖХ бўлим мудири А.Б.Мансуровнинг айтишича, бўлимга якинда олиб берилган янги коагулятор аппарати Фаёзжоннинг операциясида ниҳоятда асқотган экан. Хурсандчилигимни сўз билан ифода этолмайман.
РШТЁИМ Бухоро филиали директори, т.ф.н М.М.Ражабов бошчилигидаги шу марказ ходимларига ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.
Халқимиз саломатлиги йўлида тиним билмай хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг қўллари дард кўрмасин, деймиз!
Фируз АТОЕВ,
Бухоро тумани, Туркон МФЙ.
https://t.me/buxoroshifokori