"Бухоро шифокори" газетаси таҳририяти


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Бухоро шифокори" газетаси таҳририяти

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
🔴 🟦🟦🟦

❗️Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.


📌 Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📊 Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.

❗️Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.

🔎 Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.

➡️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🏬 Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан Пешкў ТТБга қарашли Боқимиришкор ОШПда тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикда барча йўналишдаги тор соҳа мутахассислари иштирок этди.

Улар биринчи навбатда ногирон ва кам таъминланган оила болалари, 1 ёшгача бўлган болалар, тез-тез касалланувчи, сурункали касалликлари бор болалар кўрувига эътибор қаратдилар. Шу куни 400 нафардан ортиқ фуқаро кўриадан ўтди. Шундан 113 нафарида касалликлар аниқланди. Ногиронлар уйига бориб кўрилди. Беморларга амбулатор ва стационар даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Марказ бош врачи МФЙ раиси ва фаоллари билан учрашиб, болалар тиббиётига оид масалаларни муҳокама қилди. Бош врач ОШП ҳудудидаги 18-ўрта таълим мактабига ташриф буюрди ва мактабдаги  тиббий хона ҳолати, болаларнинг овқатланиши, бириктирилган кураторлар томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

https://t.me/buxoroshifokori


💃Миллий қадриятлар тараннуми ҳар ҳафтанинг жума кунида ўзгача бир кўтаринкилик ила тарғиб этилмоқда. Бу жараёнларда тиббиёт ходимларининг фаоллик кўрсатаётганликлари алоҳида эътирофга лойиқ.

❄ Бугун қиш фаслининг сўнгги куни. Ушбу кунни Бухоро вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари анъанага мувофиқ кутиб олдилар. Шу куни ходимлар кийимларида миллийлик ёлқинлари ўз аксини топди.

https://t.me/buxoroshifokori


БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ГИГИЕНАСИ

Шахсий гигиена қоидаларига болалар жуда ёшлигиданоқ одатланиши зарур. Болада асосий физиологик жараёнлар – уйқу, уйғоқлик, овқатланишнинг ўз вақтида алмашиниб туриши, айниқса, боланинг биринчи ёшида катта аҳамиятга эга. Ҳар куни маълум соатларда овқатланиш, ухлаш боланинг ўсиши ва ривожланишига, айниқса, нерв тизимига яхши таъсир қилади.

👉Батафсил

https://t.me/buxoroshifokori


📝Фуқаро Шаҳло Ашурова томонидан Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббиёт ходимлари номига миннатдорчилик хати юборилибди.

https://t.me/buxoroshifokori


🩻 “Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси” туғма ривожланиш аномалияси бўлиб,
бунда кўкрак олд девори, яъни тўш ва унга бириккан қовурғалар болалар вояга етиши билан кўкс оралиғи томон ботиб кетаверади. Вақт ўтиши билан юрак қон томир ва нафас олиш тизимларида муаммолар, функционал бузилишлар юзага келади.

“Кўкрак қафасининг туғма гирдобсимон деформацияси” косметик нуқсон бўлиб, беморлар ўсмирлик даврига келиб беморларда турғун психоэмоционал ўзгаришлар кўзга ташланади. Юқоридаги аломатлар беморларда жарроҳлик амалиёти бажариш заруратини кўрсатади. Ушбу беморлар мутахассислар томонидан, асосан 6 ёшдан кейин жарроҳлик усулида даволанади. Агар бемор вақтида даволанмаса, бу ногиронликка олиб келиши мумкин.

Ҳозирги кунда ВБКТТМда ушбу касаллик мавжуд беморлар қийинчиликларсиз, асосийси, асоратларсиз даволанмоқда. Беморларнинг яқинлари шифокорларимиздан миннатдор.

ВБКТТМ Ахборот хизмати

https://t.me/buxoroshifokori


Бухоро тиббиёти dan repost
Руҳий-асаб касалликлар диспансерида янги даволаш бўлими қурилди

Элёр Олтиев вилоят руҳий-асаб касалликлар диспансерининг қурилаётган янги биноси билан танишди. Тиббиёт соҳасидаги инфратузилмани янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 августдаги Раёсат баёнига асосан, диспансер ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган, 3 қаватдан иборат ва 100 ўринли қўшимча даволаш бўлими қурилди.

Бу лойиҳага қарийб 10 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, яқинда мазкур бино фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Элёр Олтиев бунёдкорлик ишларининг бориши билан яқиндан танишиб, масъулларга бинонинг қурилиш сифатини таъминлаш, ишларни белгиланган муддатда тугатиш ва барча замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Мазкур янги даволаш бўлими аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш, беморлар учун қулай ва замонавий шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Вилоят болалар куп тармокли тиббиёт маркази томонидан Вобкент ТТбга карашли 14 –Оилавий поликлиникасида тиббий курик утказилди.
Оилавий поликлиника худудида Ахоли сони -----8116
Тиббий курикка барча тор соха мутахасислари иштирок этди .Тиббий курикдан биринчи навбатда ногирон ва кам таъминланган оила болалари, 1ёшгача булган болалар, тез-тез касалланувчи , сурункали касаллари бор болалар тиббий курикдан утказилди
Жами курикдан утганлар-- 264та
Касаллик аникланганлар 87
Амбулатор даволанаётганлар –71
Стационар даволанишга –16 та бола туман ва вилоятлар касалхонасига йуналтирилди
Ногирон 4 та бола уйига бориб курилди ва тавсиялар берилди .
Марказ бош врачи махалла фукаролар йигини раиси ва фаоллари билан учрашди .
Болалар тиббиётига оид масалалар мактабларда давомад ,касалланиш масалаларида сухбат утказилди
ОП худудидаги 11- сонли урта таълим мактабига бориб тиббий хона холати ,болаларнинг овкатланиши ,бириктирилган кураторлар томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишилди .


Qorovulbozor tongi dan repost
2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/118458

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.