Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
Андижон вилоятида 5 киши спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 22-26 декабрь кунлари вилоятда 22 киши Ўзбекистон акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
👉Каналга уланиш👈