Buxoro 24 | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.
Тижорат таклифи учун: @bmup88

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️ Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан озод қилинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉Каналга уланиш👈

8.5k 1 148 1 17

Жондорда прокурор ёрдамчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

2025 йилнинг 2 март куни Жондор туман прокурорининг катта ёрдамчиси суд иш юритувидаги жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2.500 АҚШ доллари олган вақтда қўлга тушгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.

👉Каналга уланиш👈

9.4k 0 141 4 41

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏡 Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди

📍 Қандай ариза топшириш мумкин?
▪️ Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;
▪️ Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325

☑️ Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.
▪️Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.
▪️Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8 млн сўмдан 15 млн сўмгача ойлик: қурувчилар “Янги Тошкент”га ишга таклиф этилмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қурилишда ишлаётган юртдошларимизни 20 минг гектар ер майдонида барпо этилаётган “Янги Тошкент”даги қурилиш ишларига таклиф этмоқда.

Бунда 38 турдаги йўналишда 10 мингга яқин соҳа вакилларига талаб мавжуд. Ойлик-маош иш тури ва соатидан келиб чиқиб, ўртача 8 млн сўмдан 15 млн сўмгачани ташкил этади. Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

Талабгорлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 1176 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

👉Каналга уланиш👈

25.5k 0 503 10 49

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Миллий либос кийиш мажбурий эмас – вазирлик

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мактабларда ўқувчиларга миллий либослар кийдирилаётганига изоҳ берилди.

«Бугун турли жойларда миллий либос кийиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан шуни таъкидламоқчимизки, Вазирлик томонидан ҳеч қандай мажбурий кўрсатма, буйруқ ёки топшириқ берилмаган. Бу ташаббуслар маҳаллий бошқармалар, муассасалар ёки жамоалар томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилмоқда», дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари.


👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ромитанлик ҳайдовчи эркак бошқарувидаги таксида чақалоқ туғилди

Пойтахтда ҳар куни ҳам учрайвермайдиган туғилиш қайд этилди. Она фарзандини туғуруқхонага олиб кетаётган машинада дунёга келтирди. Такси ҳайдовчиси Kun.uz’га ҳаммаси қандай юз бергани ҳақида гапириб берди.

Фарҳод Фаттоев Бухоро вилоятидан. 14 йиллик тажрибага эга ҳайдовчи. 5 нафар фарзанднинг отаси. У ҳозир таксичилик билан шуғулланади. Аввал Matiz’да таксичилик қилган, кейин эса одамлар унга чиқмай қўявергани ортидан қарзга Gentra машинасини олиб, ишини давом эттиради.

Тошкентга келганига ҳам кўп бўлмаган. Яқинда мижозлардан бири унинг машинасида ўғил фарзандни дунёга келтирди.

“Онахон неварасига Абдуллоҳ деб исм қўйишганини айтиб, мени кўпдан кўп дуо қилди”, — дея хурсандчилигини яширмайди Фарҳод Фаттоев.

Ҳайдовчининг айтишича, бу воқеадан хабар топган яқинлари энди уни ҳазиллашиб “тез ёрдам” деб аташга ўтишган.

👉Каналга уланиш👈

26.8k 1 372 1 150

#ТЕЗКОР

⚡️Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади! 🎉

Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади

Яқинларга юбориб қўйинг!

👉Каналга уланиш👈


🌙 Рамазон ойи муносабати билан Мирзиёевга хорижий мамлакатлардан қутловлар келмоқда

Хорижий ҳамкорлар президент ва мамлакат халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

Қуйидагилар табрик йўллаган:
▪️Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

▪️Саудия Арабистони валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

▪️БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

▪️БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

▪️БАА вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;

▪️Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

▪️Кувайт валиаҳди Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;

▪️Иордания подшоҳи Абдулла II;

▪️Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;

▪️Жазоир президенти Абдулмажид Теббун;

▪️Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;

▪️Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.


👉Каналга уланиш👈


⚡️Buxoro viloyati hokimi Botir Zaripovning Facebook dagi sahifasiga a’zo bo‘ling!

👉 http://fb.com/zaripovrasmiy


Тошкент вилоятида яна 7кг дан зиёд бўлган чақалоқ туғилди

Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзандидир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, , ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, сал кам 7 кг.лик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.

👉Каналга уланиш👈

19.9k 1 341 9 108

❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:
Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси.

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨ Kukmara elektr choynagi – uslub va innovatsiya uyg‘unligi! ✨

💎 Texnologiyalar va nafis dizayn bir choynakda!

🔥 Nega aynan Kukmara? 🔥
✔️ Optimal hajm – 1,7 l – oila va ofis uchun ideal ☕️
✔️ Yuqori sifatli zanglamaydigan po‘lat (304) – suvning tabiiy ta’mini saqlaydi💎
✔️Sensorli boshqaruv – zamonaviy raqamli displey 🎛
✔️ Haroratni tanlash – har bir ichimlik uchun aniq rejim:
🔹 40°C – sut isitish uchun 🍼
🔹 70°C – asal uchun 🍯
🔹 80°C – ko‘k choy uchun 🍵
🔹 90°C – qahva uchun ☕️
✔️ Issiqlikni saqlash funksiyasi – suv har doim kerakli haroratda 🔥
✔️ Ikki qavatli devor – xavfsizlik, kuyishdan himoya va energiya tejash 🔄🛡
✔️ Zamonaviy dizayn – nafis oltin rangli aksentlar bilan bezatilgan ✨

💡 Kukmara – sizning ishonchli va zamonaviy oshxona yordamchingiz!

📞 Buyurtma berish uchun:
☎️ +998 95 650 22 22
☎️ +998 95 514 22 22
💬 Telegram: t.me/kukmarauz
👤 Admin: @kukmara_admin

🚀 Kukmara – hayotingizni osonlashtiring! 😊


Бухорода қидирувдаги шахслар ушланди

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бу ҳақида хабар берди.

1996 йилда туғилган Н.Х.га жиноят кодексиинингнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, яширингани учун қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар, “Ибн-Сино” маҳалласида рўйхатда турувчи, муқаддам судланган мазкур шахс, олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Когон тумани ҳудудида ушланди.

Шунингдек, жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб яшириниб юрганлиги учун 45 шли А.У.н тезкор-қидирув тадбири давомида Бухоро тумани чўл ҳудудида яширингани аниқланиб, ушланди ва 4-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саида Мирзиёева Рамазон ойи билан табриклади

“Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин”, дейди Президент ёрдамчиси.

👉Каналга уланиш👈


❓Рўзадор одам иш фаолиятида тамагирлик, порахўрлик қилса тутган рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази

👉Каналга уланиш👈


Ғиждувонда 2,1 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган майнинг ферма аниқланди

У ердан 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари топилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.С.га қарашли нотурар бино кўздан кечирилганда, 22 дона “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалар ёрдамида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил қилинганлиги оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Шунингдек, бинони кўздан кечириш вақтида электр таъминотидан узилган ҳолатдаги 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нима учун ҳар йили Рамазон ойи бошланиши 10-12 кун аввал келади?

Бу маълумотни дўстларингизга ҳам улашинг!

👉Каналга уланиш👈


ISHONCH do‘konlari dan repost
📢 Bahor keldi – narxlar eridi!

ISHONCH sizga maxsus bahoriy aksiyalarni taqdim etadi!
🌷

🤩 Nafaqat suratdagi, balki iPhone, Samsung, Redmi va Honor brendlarining ko‘plab boshqa smartfonlarini ham katta chegirmalar bilan xarid qilib, maxsus bonusni ham qo‘lga kiritishingiz mumkin.


❗️ Shoshiling, aksiya 1-martdan 31-martgacha amal qiladi!

O‘zingizga yaqin ISHONCH do‘koniga tashrif buyuring, orzuingizdagi smartfonni qulay shartlar asosida, birgina pasport bilan arzon narxda xarid qiling. Bonuslarni esa ISHONCH sizga tuhfa qiladi! 🎁

Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!


⚡️Бухоро вилояти учун 1-март куни рўза тутиш вақтлари.

🤐 Оғиз ёпиш (сахарлик) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

👉Каналга уланиш👈

17.9k 0 377 13 100
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.