Эслатма! Қуйида келтириладиган маълумотлар босқинчилик ва талончиликни оқлаш учун эмас, тарихий маълумот бўлгани учун келтирилмоқда.
Рус империализмининг бошқа империализмлардан жуда катта фарқи бор, хатто буни баъзи тадқиқотчилар империализм деб аташмайди ҳам. Рус империализмининг инглиз империализми ва бошқа босқинчилардан ягона фарқи бу - рус империалистлар босиб олган ҳудудларини империянинг мустамлакаси эмас, балки таркибий қисми сифатида кўришида. Британияликлар Ҳиндистонни мустамлака ҳудуд сифатида кўриб, ер усти ва ер ости бойликларининг барчасини талаб, хомошё базасига айлантирган бўлса, рус империалистлар Туркистонни империянинг таркибий қисми сифатида кўрди.
Ўлка руслар томонидан истило қилинганидан сўнг руслар томонидан бир қанча ижобий янгиликлар ҳам олиб келинди. Европа маъданияти, саноат ва иқтисодиёт, янги бошқарув шакли ва қонунлар оддий аҳоли орасида, хатто уламолар орасида ҳам анча қизиқиш билан қабул қилинган.
Руслар истилоси даврида илк бор туркман қабилалари шаҳар ҳаётига ўрганишди. 1908 йилда Туркман вилоятидаги жами экин майдонлари 10 300 десятинани ташкил этган бўлса, 1913 йилга келиб 41 500 дестятинани ташкил этди. Бу эса ҳудудлардаги урбанизация натижасида янги қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши ёрдамида содир бўлди. 1897-1907 йилларга келиб Жанубий Туркистоннинг 5 та вилоятида шаҳар аҳолиси сони 80% га ошди.
Мамлакат иқтисодиёти феодализм бошқарув шаклидан тижорат, саноат ва иқтисодий сармоядорлик шаклига ўтди. 1912 йилда Жанубий Туркистоннинг 5 та вилоятидаги 387 та фабрикада жами 12 минг ишчи ишларди. Бу фабрикаларнинг йиллик даромади 78,5 млн рублни ташкил этган. Ушбу 5 вилоятнинг умумий иқтисодий кўрсатгичлари 320 млн рубл бўлиб, шундан 140 млн рубл экспорт улушига, 180 млн рубл импорт улушига тўғри келган.
Бундан ташқари ўша йилларда энг кўп иқтисодий кўрсатгич Фарғонага тўғри келар, Фарғонанинг экспорт ҳажми (70 млн) импорт ҳажмидан (50 млн) баланд бўлган. 1915 йилга келиб Туркистонда майда бойлар камайиб, йирик тадбиркорлар синфи шаклланганди. Ўлкада пахтачилик асосий экспорт маҳсулоти бўлганлиги сабабли йирик сармоядор бойлар Москва ва Лодз (Полша) шаҳарларидаги тўқимачилик фабрикаларига пахта етказиб берар эдилар. 1903 йилларгача 10-15 минг рубл сармояга эга бўлган одам бой ҳисобланса, 1903-йиллардан сўнг, ўлкада рублли миллионерлар пайдо бўла бошлади.
1873 йилда Тошкентда Шарафий ва Сайид Азимбой номдор йирик бой ҳисобланган бўлса, 1913-йилга келиб Комилжон бой, Боқижон бой, Миркомил бой, Аҳмадбек Ҳожи, Солиҳжон бой, Қуронбоевлар сингари юзлаб йирик сармоядор бойлар бор эди.
Руслар томонидан ўлкага киритилган ҳар қандай сармоя руслар учун каррасига фойда келтирди. 1910 йилда қурилган икки темир йўл линияси русларга 79 млн рублга тушган бўлса, дастлабки йиллардаёқ йўловчи ва юк ташишдан келган маблағлар орқали харажатлар тўлиқ қопланди. Кейинги йилларга келиб биргина линиянинг “Тошкент йўли” рус империяси хазинасига 1,5 млн рубл соф фойда келтирарди.
Рус империясининг ўлка мусулмонлари бошига солган кулфатлари бу статистик кўрсатгичлар олдида кичик бўлиб қолмайди. Империячилик сиёсати ўлка халқлари бошига мисли кўрилмаган фалокатлар солди.