ODDIY YO'LOVCHI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🧠 Shaxsiy qarashlar, kundalik hayotiy voqealar va tarixiy ma’lumotlar ulashib boriladi.
#falsafa #tarix #jadidchilik #blog
👂 Aloqa bot: @BRchaqchaqbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўғри талаффузни ўрганиш энг муҳими


Туркияда сумалакнинг рекламаси кетяпти. Ўзбек ошхоналари йил 12 ой сумалак тайёрлаб сотишар экан. Шу жойига раҳматли Хожибой Тожибоевнинг бир гапи эсимга тушиб кетти: “Нобелни ўйлаб топганга сумалак бериш керак!” Ҳа, ўртоқлар жаҳонга яхши ном чиқаряпмиз. Ҳар хил давлатларда олинган интервюларни кўриб, уларга ёзилган изоҳларни кўриб хурсанд бўламан. Халқимизга нисбатан “меҳнат, меҳнат, меҳнат қиладиган, ҳалол инсонлар” деган илиқ сўзларни немис, инглиз, ҳинд, турк, озар, араблар тилидан эшитяпмиз. Биз секин асталик билан дунёга очиляпмиз.

Хорижга сайёҳ сифатида борганда ҳам миллий колоритни тарғиб қилиш учун тавсиялар:

- Хушмуомала ва ёрдамга шай бўлинг;
- Овқатдан кейин дуо қилинг;
- Ёши катталарга жой беринг, таомни улар бошласин;
- Қўлингизни кўксингизга қўйиб саломлашинг (хорижда доим хайрон қолишади ва нега бундай қилишимни сўрашади, кейин маданиятимиз ҳақида айтиб бераман);
- Бегонанинг мулкини олманг, топиб олинган нарсаларни қайтариб беринг;
- Имкон бўлса ҳайрия қилинг, қарияларга ёрдам беринг;
- Ҳайвонларга меҳрибон бўлинг;
- Навбатта туриш маъданиятига риоя қилинг;
- Аёллар, қариялар, ногиронлар ва болаларнинг юкини кўтаришда ёрдамлашинг;

Шунингдек, ҲЕЧ ҚАЧОН аеропортда, вокзалда, автостанция ва жамоат жойларида БЕГОНА ОДАМЛАРНИНГ ЮКИНИ текширув пунктларидан олиб ўтманг! ҲЕЧ ҚАЧОН БУ ХАТОНИ ҚИЛМАНГ. Ёрдамга муҳтож бўлса ҳам бундай қилманг. Махсус ходимлар қилсин бу ишни. Юкининг ичида нима борлигини билмайсиз. Балки бомба бордир, балки гиёҳванд моддалар бордир. Шу сабабли ҳеч қачон текширув пунктларидан бегоналарнинг юкини олиб ўтманг.


Жаҳон иқтисодиёти форумида нималар содир бўлди?

Куни кеча Швейсариянинг Давос шаҳрида Жаҳон иқтисодий форуми очилди. Дунё етакчилари 2025 йилда жаҳонда содир бўлиш хавфи юқори бўлган ҳодисалар тўғрисида фикр билдиришди.

Президент Доналд Трамп форумга видеоконференс алоқа шаклида уланиб нутқ сўзлади. Трампнинг нутқида аҳамиятли ҳеч нарса йўқ, аммо Трамп 1945 йилда Президент Франклин Рузвелт томонидан қабул қилинган муҳим қарорлардан бирини бузди.

Биламизки, АҚШ давлат гербига зайтун барглари ва найзалар тутиб турган бургут тасвири туширилган. Ушбу бургутнинг боши рамзий тарзда доимо зайтун новдаларига қараб туради. Бу эса АҚШ умумбашарий тинчликпарвар сиёсат юритишини, тинчликни афзал кўришини ифодалайди. Аммо айрим давлат идоралари ва ҳарбий тузилмалар бургутнинг бошини найза томон қайрилган тарзда ҳам ишлатган. Бу эса АҚШ урушга тайёрлигини ифодалаган. Тарихда II жаҳон уруши даврида ҳарбий тузилмалар гербдаги бургут бошининг найзага қаратилган шаклидан фойдаланган. 2001 йил Ню-Ёркдаги қўпорувчилик ҳодисасидан сўнг ҳам давлат идоралари ва ҳарбий тузилмалар "бургут бошини найзага қаратган".

1945 йилда Президент Франклин Рузвелт гербдаги бургут тасвирининг бошини найзага қаратишни президентлар учун қатъиян тақиқловчи қарорни имзолаган. Шу даврга қадар АҚШ президентлари бурут тасвирини найзага қаратмаган. Аммо кеча Трамп Давосдаги форумда бургутнинг найзага қараб тургани тасвирланган гербдан фойдаланди.

(Суратларда фонда)


Трамп овалхонага киргач биринчи бўлиб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига телефон қилибди. Трубкани нарёғидан “Ким бу?” деган овоз келганди, Трамп “This is big d*ck Don, most powerful person in the world” деди. “Танимадим ким?”, - деганди яна, - “Big d*ck Don. Сизлар билан муносабатларимиз тугади”, - деб трубкани қўйиб қўйди.

Жинни бу одам 😂😂😂


Доим айтаман-ку: “Муваффақиятнинг отаси кўп, мағлубият эса ғирт етим”

Озарбайжонлик дўстлар ёзяпти:

Озарбайжондан чиқиб, энг машхур клубга кетган ягона футболчи. Ўзбекистонлик футболчи А.Хусанов бир замонлар Бокуни сайр қилишга келган, энди эса Мачестр Ситийда ўйнаяпти. Озарбайжон футболчилари эса маҳалласи ҳам танимайдиган клубга кетяпти, Европани кўрсинлар”.


Тўтиқуш сотиб олиб сўкишни ўргатадиган кайфият

312 0 0 12 15

Ва ниҳоят ойига эмас кунига 10.000 доллар топадиган ўзбек йигити топилди. Қизлар ҳужжат топширинглар, ана сизлар орўу қилган одам.

387 0 5 13 27

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳа деб ўғри пишак боқмай пингвин ҳам боқинглар. Ҳаммага яхши кайфият тилаб пингивин полапони )

336 0 4 10 13

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Алишер Навоий номидаги кинотеатр - Киночилар уйи (Панорама) шаман ёки қабила сардорларининг муқаддас руҳларга бағишлаб маросим ўтказадиган майдони бўлиб қолдими? Бунча одамни қилаётган ишини қаранг. Шунақа шаманларга ишониб, ритуалларини такрорлаб “пулни магнитдай тортаман” дейдиган мийяларнинг оғирлиги неча грамм бўлса?

Лекин бир томондан яхши, ўзбек кинонинг асл башарасини очиб беришибди. 2 та оператор олиб келишса “Мотиваторга алданган келин” номли кино тайёрда.


Сионистлар ва неонацист, капиталист аҳмоқнинг инига чўп тиқиб келдим. Америкада ҳокимиятни Трамп эмас Илон эгаллаб олди. Провакацион қилиқлари билан Европа ммлакатлари ички сиёсатини издан чиқариш ва бошқа давлатлар ҳудудий суверенитетини ҳақорат қилиш билан шуғилланяпти бу бола


Ҳа, мен ҳам Ибн Ҳалдуннинг "Муқаддима" асарини таржима қилишни бошлаганимда ҳадислар ва Қурондаги оятларни ўзбек тилига таржима қилишда қийналганман (ростини айтганда қийналмаганман, Қуроннинг манолар таржимаси islom.uz сайтида турибди, оятнинг рақамини олиб жойлаб кетиш муаммо эмас). Лекин таржимадан кейин юзага келадиган муаммоларни сезиб тўхтатганман таржимани. Сабаблари жуда кўп таржимани тўхтатишимга.

Балки ўзим учун таржимани давом эттирарман кейинчалик. Асарни 2-3 тилда солиштириб ўқисангиз тушунасиз нега "Муқаддима" таҳрирланаётганини-ю, нега қайта нашр қилинаётганини.

"Муқаддима" асарини ўқиб, уни мазмуний жиҳатдан тўғри таржима қилиш жуда мураккаб жараён. Ушбу асар таржимасида сиз қонунлар, диний манбалар ва тарихий воқейлик ўртасидаги олтин оралиқни топа олишингиз керак.

Қисқача қилиб айтганда асарни таржима қилиш "вы либо крестик снимите, либо трусы наденьте" танловининг ўртасида ёниш демакдир.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир гуруҳ хўрозлар ноқонуний тарзда пул маблағлари тикиш йўли билан “кучук уруштириш” қимор ўйинини ташкиллаштирётганда ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Жиноятчилар ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.


Ҳа майли бу диссертацияга ёзаётганларимдан. Иштирокиюнчилар фирқаси қаердан келиб қолгани ва нега ўлка мусулмонлари болшевикларга ишониб қолгани ҳақидаги воқеалар хронологияси


1907-1908 йилларда Туркистон тарихида мисли кўрилмаган ходиса юз берди. Фарғона водийсининг пахта етиштириш марказлари Қува, Шаҳрихон, Асака, Қўрғонтепа, Ойим, Қўқон ҳудудларида асрлар давомида аҳоли қўлида бўлиб келган уй-жой ва ерлар маҳаллий аҳолининг кредит қарздорлиги сабабли кредит ширкатлари қўлига ўтиб кетиб кетди. Маҳаллий халқ энди ўз мулкида ўзи қул ва қарздор бўлиб қолди.

Аммо кредиторлар 100 лаб гектар ерни бошқариб, аввалгидек ҳосил ололмади. Шу сабабли эски чорикорлик тизимига қайтилди. Яни ўша ерда меҳнат қиладиган кредитор қўлидаги қул ва унинг оиласи ҳосилнинг 4/1 қисмига эвазига ишлай бошлади. Бу миқдор оилани боқишга етмаганлиги сабабли ишчилар бошқа ишлар излай бошлашди. Натижада капитализмдан нафратланадиган пролетариат ишчилар синфи секин-аста шаклланиб борди.


Энди контр аргументларни эшитинг:

Ўлкада асосий экспорт махсулоти пахта бўлишига сабаб Москва ва Лодз фабрикалари америка пахтаси ўрнига Туркистон пахтасини олишларида эди. 1870 йилда руслар Америкадан 2,6 млн пуд пахта экспорт қилган бўлса, 1908 йилга келиб Туркистондан 10,5 млн пуд, 1912 йилда 14 млн пуд, 1916 йилда 24 млн пуд пахта импорт қилди.

XX асрнинг биринчи чорагида Фарғона пахта етиштириш кластерига айланди. 1884 йил 300 десятина ерга пахта экилган бўлса, 1886 йил 12 минг десятинага, 1890 йилда эса 59 минг десятина ерга пахта экилди.

Пахта экиш оғир машаққатни талаб қиларди. Бир десятина буғдой экиш ва етиштириш 36 кун талаб қилса, пахта етиштиришга 140 кун талаб этиларди. Фарғонада битта оила 1,5-2 десятина пахта экар, бу оила учун оғирлик қилиб ишчи ёллашга мажбур бўлишарди. 1911 йилда 1 десятина пахта етиштиришга 173-196 рубл сарфланарди. Ўша давр учун бу йирик маблағ саналиб, аҳоли кредит олишга мажбур бўлди.

Кредитлаш тизими адолатсиз, фоизлар жуда катта эди. Пахта фабрикалари пул маблағларини 12% дан кредит ширкатларига берарди. Ширкатлар эса ушбу маблағларни маҳаллий аҳолига 40-60% дан тақдим этарди. 1908 йилга келиб пахта етиштирувчи маҳаллий деҳқонларнинг пахта фабрикаларидан 1,5 млн рубл қарзи бор эди. Граф Паленнинг иқтисодий тафтишлари хисоботига кўра Фарғонада 6416 хўжаликнинг 2703 таси (43%) ўртача 175 рублдан қарздорлиги аниқланди. 1917 йилга келиб ўлка ишчиларининг рус фабрикаларидан қарзи оламшумул даражага етди.

Бундан ташқари аҳоли пахта етиштириш билан машғул бўлгани сабабли бошқа озиқ-овқат махсулотлари дефицити юзага келди. Русларнинг мақсади ҳам шу эди. 1892-1907 йиллар давомида Россиядан озиқ-овқат экспорти 802% га ошди. Нарх наво ҳам ошиб аҳоли фақат қорин тўйдириш учунгина ишлай бошлади.


Эслатма! Қуйида келтириладиган маълумотлар босқинчилик ва талончиликни оқлаш учун эмас, тарихий маълумот бўлгани учун келтирилмоқда.

Рус империализмининг бошқа империализмлардан жуда катта фарқи бор, хатто буни баъзи тадқиқотчилар империализм деб аташмайди ҳам. Рус империализмининг инглиз империализми ва бошқа босқинчилардан ягона фарқи бу - рус империалистлар босиб олган ҳудудларини империянинг мустамлакаси эмас, балки таркибий қисми сифатида кўришида. Британияликлар Ҳиндистонни мустамлака ҳудуд сифатида кўриб, ер усти ва ер ости бойликларининг барчасини талаб, хомошё базасига айлантирган бўлса, рус империалистлар Туркистонни империянинг таркибий қисми сифатида кўрди.

Ўлка руслар томонидан истило қилинганидан сўнг руслар томонидан бир қанча ижобий янгиликлар ҳам олиб келинди. Европа маъданияти, саноат ва иқтисодиёт, янги бошқарув шакли ва қонунлар оддий аҳоли орасида, хатто уламолар орасида ҳам анча қизиқиш билан қабул қилинган.

Руслар истилоси даврида илк бор туркман қабилалари шаҳар ҳаётига ўрганишди. 1908 йилда Туркман вилоятидаги жами экин майдонлари 10 300 десятинани ташкил этган бўлса, 1913 йилга келиб 41 500 дестятинани ташкил этди. Бу эса ҳудудлардаги урбанизация натижасида янги қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши ёрдамида содир бўлди. 1897-1907 йилларга келиб Жанубий Туркистоннинг 5 та вилоятида шаҳар аҳолиси сони 80% га ошди.

Мамлакат иқтисодиёти феодализм бошқарув шаклидан тижорат, саноат ва иқтисодий сармоядорлик шаклига ўтди. 1912 йилда Жанубий Туркистоннинг 5 та вилоятидаги 387 та фабрикада жами 12 минг ишчи ишларди. Бу фабрикаларнинг йиллик даромади 78,5 млн рублни ташкил этган. Ушбу 5 вилоятнинг умумий иқтисодий кўрсатгичлари 320 млн рубл бўлиб, шундан 140 млн рубл экспорт улушига, 180 млн рубл импорт улушига тўғри келган.

Бундан ташқари ўша йилларда энг кўп иқтисодий кўрсатгич Фарғонага тўғри келар, Фарғонанинг экспорт ҳажми (70 млн) импорт ҳажмидан (50 млн) баланд бўлган. 1915 йилга келиб Туркистонда майда бойлар камайиб, йирик тадбиркорлар синфи шаклланганди. Ўлкада пахтачилик асосий экспорт маҳсулоти бўлганлиги сабабли йирик сармоядор бойлар Москва ва Лодз (Полша) шаҳарларидаги тўқимачилик фабрикаларига пахта етказиб берар эдилар. 1903 йилларгача 10-15 минг рубл сармояга эга бўлган одам бой ҳисобланса, 1903-йиллардан сўнг, ўлкада рублли миллионерлар пайдо бўла бошлади.

1873 йилда Тошкентда Шарафий ва Сайид Азимбой номдор йирик бой ҳисобланган бўлса, 1913-йилга келиб Комилжон бой, Боқижон бой, Миркомил бой, Аҳмадбек Ҳожи, Солиҳжон бой, Қуронбоевлар сингари юзлаб йирик сармоядор бойлар бор эди.

Руслар томонидан ўлкага киритилган ҳар қандай сармоя руслар учун каррасига фойда келтирди. 1910 йилда қурилган икки темир йўл линияси русларга 79 млн рублга тушган бўлса, дастлабки йиллардаёқ йўловчи ва юк ташишдан келган маблағлар орқали харажатлар тўлиқ қопланди. Кейинги йилларга келиб биргина линиянинг “Тошкент йўли” рус империяси хазинасига 1,5 млн рубл соф фойда келтирарди.

Рус империясининг ўлка мусулмонлари бошига солган кулфатлари бу статистик кўрсатгичлар олдида кичик бўлиб қолмайди. Империячилик сиёсати ўлка халқлари бошига мисли кўрилмаган фалокатлар солди.


Ҳаа


Энди тасаввур қилинглар Абдуқодир Ленсдаги ўйинини Ситийда ҳам кўрсатса Европа клубларининг скаутлари бутун Ўзбекистон бўйлаб талант излашади. Зўр-а! Бутун Ўзбекистоннинг иқтидорлари учун эшик очяпти Абдуқодир! Биргина инсон қандай катта ишларни қилишга қодир. 37 млнлик халқ учун буюк ишлар қилишга амалдор бўлиш шарт эмас! Барчамизнинг орзуларимиз учун курашяпсан Абдуқодир!


Ватан бу - нотаниш бир йигитнинг ғалабасидан фахрланиб кўзга ёш олишинг. 😭


Халқаро майдонда ўзбек тилида гапирса ҳеч ким тишлаб олмас экан ўртоқлар. Энди бемалол ўзбек тилида гапираверинглар.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.