🇩🇪🇷🇺 DW: Россия дезинформацион кампаниялар орқали Германиядаги сайловларга аралашишга ҳаракат қилмоқда
Россия фаол равишда сохта маълумотларни тарқатмоқда. Масалан, канцлерликка номзод Фридрих Мерц ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақидаги видеолар тарқатилган. Унинг рақиблари – “Яшиллар” партияси вакиллари Роберт Ҳабек ва Клаудия Рот эса коррупцияда айбланган.
"Бундай фейк хабарлар бир хил схема бўйича тайёрланган – унда ёлғон гувоҳларнинг кўрсатмалари ва сохта ҳужжатлар ишлатилган. Аввалига, бу материаллар гўёки ишончли янгиликлар сайтлари кўринишидаги платформаларда эълон қилинади, аммо аслида улар дезинформация", деб ёзади DW.
AFP агентлигига кўра, бундай хабарларни “Матрёшка” деб номланган кампания орқали қўллаб-қувватламоқда. Ботлар армияси “чалғитувчи ҳужум” уюштирмоқда, улар журналистларга фейкларни текширишни сўраб, гўёки ишончли маълумотларни юборади. Натижада, дезинформация тарқалишда давом этади, фактларни текширувчи экспертларнинг иши эса “блокланади”.
🔥 @burchakostida