🇪🇺🇩🇰🇬🇱🇺🇸 Дания ҳукумати ЕИ ва NATОни Трампнинг Гренландияга оид таҳдидли баёнотларига жавоб бермасликка чақирди — Financial Times
"Копенгаген Брюссел билан яқин ҳамкорликда АҚШ президенти Доналд Трамп билан очиқ қарама-қаршиликдан қочиш стратегиясини ишлаб чиққан. Бу ҳаракат Қўшма Штатлар иттифоқчиларининг Трампнинг тажовузкор дипломатиясини енгиб ўтишга уринаётганини кўрсатади", — дейди нашр манбалари.
Дания бош вазири Метте Фредериксеннинг Доналд Трамп билан яқинда бўлиб ўтган кескин руҳдаги телефон суҳбатидан сўнг мамлакат мураккаб вазиятга тушиб қолган. Бунгача АҚШ президенти Копенгагенга бож тарифлари билан таҳдид қилган ва Гренландияни куч билан эгаллаб олиш эҳтимолини истисно қилмаган эди.
"Сўнгги кунларда европалик ва даниялик амалдорлар бу вазиятга “жуда жиддий ёндашиш кераклигини” англаб етган", деб ёзади Financial Times.
🔥 @burchakostida