🇹🇩 Руминияда президентлик сайловида ўнг қанот номзод етакчилик қилмоқда
Мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, Руминиядаги президентлик сайловининг биринчи турида 95,43 фоиз бюллетенлар санаб чиқилганидан сўнг ўнг қанот сиёсатчи Кэлин Жоржеску 22,18 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.
Жоржеску Европа Иттифоқи, NATO ва АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини танқид қилган, унинг ўзи ҳам россияпараст баёнотлари учун танқид остига олинган.
Иккинчи ўринда 20,3% овоз билан социал-демократ ва мамлакат бош вазири Марчел Чолаку турибди. Учинчи натижани “Руминияни қутқариш иттифоқи” либерал партиясидан Елена Ласкони кўрсатмоқда (17,94%). Кучли тўртликни ўта ўнгчи номзод Жорже Симион 14,18% овоз билан якунлади.
Сайловда жами 13 нафар номзод иштирок этди. Сайловнинг иккинчи тури 8 декабрда ўтказилиши белгиланган.
Руминияда президент ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсатини белгилайди, қуролли кучларнинг олий қўмондони ҳисобланади ва разведка хизматларини назорат қилиш билан шуғулланади.
🔥 @burchakostida