🇪🇺🇮🇱🇺🇸 Европа Иттифоқи давлатларини Халқаро жиноий суд қарорларини қўллаб-қувватлаши керак — ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили
Жозеп Боррел Халқаро жиноий суднинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер бериш қарорини қўллаб-қувватламаган давлатларни ҳукмни ҳурмат қилишга чақирди.
"Бу сиёсий қарор эмас, бу суд қарори. Европа Комиссияси раисининг ўринбосари ва олий вакил сифатида мен аъзо давлатлардан ХЖCни қўллаб-қувватлашни сўрайман. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар суд қарорини бажаришга мажбур", — дея таъкидлади Европа дипломатияси раҳбари.
Боррел, шунингдек, америкалик сенатор Линдси Грэмнинг ХЖC қарорига оид баёнотини танқид қилди.
"АҚШ сенаторининг суд жараёни билан ҳамкорлик қилган ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар қўллашини айтганини эшитиб даҳшатга тушдим. Улар халқаро суд билан ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай давлатга қарши санкциялар қўллашлари ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайди", — дея муносабат билдирди Боррел.
🔥 @burchakostida