🇵🇭 Филиппин вице-президенти мамлакат президентини ўлдириш учун қотил ёллаганини айтди
"Филиппин ҳукумати мамлакат вице-президенти Сара Дутерте-Карпионинг мамлакат президенти Фердинанд Маркос, унинг рафиқаси ва парламент спикерини ўлдириш учун қотил ёллагани ҳақидаги гапларидан кейин унга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилишини ваъда қилди", деб ёзади Тhe South China Morning Post.
Дутерте-Карпио ўтган жума куни ўз маъмурияти раҳбари Зулейка Лопеснинг ҳибсга олинишига бағишланган матбуот анжуманида профессионал қотилни ёллагани ҳақида маълум қилган эди.
"Бу ҳазил эмас. Мен аллақачон керакли келишувга эришганман. Ёлланма қотилга агар мени ўлдиришса, уларнинг ҳаммасини ўлдирмагунча тўхтамаслиги кераклигини айтдим. У рози бўлди", — деган эди вице-президент.
South China Morning Post газетасининг қайд этишича, Филиппинда Сара Дутерте-Карпио ва Фердинанд Маркос мансуб бўлган икки ҳукмрон клан ўртасидаги адоват кучаймоқда.
"Октябр ойида Дутерте-Карпио мамлакат президентини лаёқатсизликда айблаган ва унинг унинг бошини кесиб ташлашни тасаввур қилишини айтган эди", дея хабар беради Sky News.
Маълумот учун, Филиппин президенти мамлакатнинг собиқ авторитар раҳбари Фердинанд Маркоснинг ўғли. Вице-президент эса бошқа собиқ президент Родриго Дутертенинг қизи. Родриго Дутерте даврида мамлакатда гиёҳванд моддалар савдосида айбланган минглаб одамлар ўлдирилган. Халқаро жиноий суд буни инсониятга қарши жиноят сифатида текширмоқда.
🔥 @burchakostida