🇰🇵🇷🇺🇺🇦 КХДР ҳарбийлари Курск вилоятига етиб келди — The New York Times
Бу ҳақда нашр бир украиналик ва икки америкалик амалдорга таяниб ёзмоқда. Хабарга кўра, 23 октябр, чоршанба куни КХДР армиясининг элита бўлинмасидан бир неча минг нафар ҳарбий хизматчи Курск вилоятининг ғарбий қисмига етиб келган.
"Ҳудудга ҳар куни қўшимча кучлар етиб келяпти, душанбагача минтақага беш минггача ҳарбий хизматчи олиб келиниши кутилмоқда. Шимолий Корея аскарлари Ил-76 транспорт самолётларида Узоқ Шарқдан олиб келинмоқда", дейилади хабарда.
КХДР ҳарбийлари ҳали жангга киргани йўқ, Россия қўмондонлиги уларга қандай вазифа юклаши ҳозирча аниқ эмас. Нашрнинг қайд этишича, Шимолий Корея қўшинлари 1950 йиллардан бери урушларда қатнашмаган. Шунинг учун ҳатто элита бўлинмаларнинг жанговар самарадорлиги бўйича аниқ бирон нарса дейиш қийин.
🔥 @burchakostida