Самарқандда машинасини ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчи қамоққа олинди
Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан инспекторнинг ҳаёти учун хавфли ҳаракатлар содир этган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
31 январ куни Самарқанд шаҳри Буюк Ипак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан давлат рақами белгисиз ҳаракатланиб келаётган Onix жезл ва ҳуштак ёрдамида тўхтатиш чораси кўрилганда, ҳайдовчи ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, машинани ходим устига ҳайдаб, унга тан жароҳатлари етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг икки моддаси 140-моддаси 3-қисми (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 140-моддаси 3-қисми бўйича БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш кўзда тутилган; 219-моддаси бўйича эса айбланувчи 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.