Ўзбекистон ва Малайзия ислом цивилизациясини ўрганишда қўшма жамият ташкил этади4 февраль куни Малайзиянинг Ислом санъати музейида икки мамлакат ўртасида маданий ва илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатда Ўзбекистон томонининг ислом меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номидаги халқаро илмий марказлар фаолияти тақдим этилди. Иштирокчиларга бу марказларнинг ишларига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Ҳамкорликнинг асосий қадамларидан бири сифатида Ўзбекистон ва Малайзиянинг етакчи илмий ташкилотлари ўртасида
қўшма Ўзбекистон-Малайзия илмий жамияти ташкил этилиши эълон қилинди. Жамиятнинг вазифаларига қўшма тадқиқотлар, таълим дастурлари ва маданий ташаббусларни амалга ошириш киради. Ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.
Малайзия томони Ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 1
00 000 дан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи сертификатни Ислом цивилизацияси марказига тантанали равишда топширди. Шунингдек, радикализмга қарши курашиш, мусулмон олимларининг тиббий меросини қайта тиклаш ва «Умра плюс» зиёрат дастури каби лойиҳаларни ривожлантириш таклиф этилди.
Давра суҳбатининг якунида Малайзия Ислом санъати музейида Ўзбекистон маданий меросининг ноёб намуналарини ўз ичига олган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликларига бағишланган 58-жилдли «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми ҳам киритилди.
@bugunrasmiy