Xushnudbek.uz dan repost
❓🚘 Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?
Республика махсус комиссияси қарори билан эртага ва индинга, яъни 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
🚙 Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
2) махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6290
🤷♂️ Ўтган ҳафтада айрим ҳудудларда ҳатто стикери бор ёки Махсус комиссия тасдиқлаган рўйхатга киритилган бўлса ҳам, блокпостларда машиналарни тўхтатиб, ҳаракатланишга рухсат беришмагани ҳақида эътирозларни кўп эшитдик. Бу ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас. Республика махсус комиссиясининг қарори барча фуқаролар учун мажбурий деб ишонтиришга ҳаракат қилишаётган бир пайтда (лекин бу бўйича кўп баҳслашиш мумкин), ушбу қарорларга ҳокимликлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ҳам бирдек амал қилиши шарт! Ёки қарорлар фақат оддий халқ учун чиқарилгану, давлат ташкилотлари унга амал қилмаса ҳам бўлаверадими? Агар ҳамма ҳудуд ўзини ақли етганича қарорларни ижро этаверса, карвонсарой бўлиб кетадику, ахир.
❓Таксилар ишлайдими?
Шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида:
❌ таксилар фаолият олиб бориши мумкин эмас. Стикери борми, лицензияси борми, фарқи йўқ, барча ҳолларда таксида одам ташиш тақиқланади;
✅ етказиб бериш хизматлари (кейтеринг) одатдагидай фаолият юритаверади. Таксилар айнан етказиб бериш хизматида шанба-якшанба кунлари ишлаши мумкин. Махсус комиссия қарори билан, етказиб бериш хизмати ташкилотларининг автотранспорт воситаларига стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган.
🍞 шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари ҳам ёпилмайди, улар фаолият олиб боради.
‼️ Эслатиб ўтамиз, 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:
• аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
• давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
👉 @xushnudbek 👈