Mehrob.uz dan repost
Намозда хушу шундай бўлади
Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳдан “Намозни қандай ўқийсиз?” деб сўралганда, у зот бундай жавоб қилган: “Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оёғим остида, жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини тепамда тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур қилиб такбир айтаман, оғир-оғир ва маъносини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозе билан руку қиламан, хушу билан саждага бораман. Ўнг оёғимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат қиламан”.
@mehrob_uz