Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#tabrik
АЁЛЛАР ТАЪРИФИДА
Олам кўрки сизда мужассам,
Сизсиз олам қалби бўлар кам.
Бебаҳосиз, азиз, мукаррам,
Борлиқ ичра аъло аёллар.
Ой қилолмас ҳуснда талош,
Тенг келолмас меҳрда қуёш.
Тоғларда йўқ сиздаги бардош,
Ожизамас асло аёллар.
Сиз туфайли чиройли дунё,
Гуллар сиздан олади оро.
Сиздан бўлар муҳаббат пайдо -
Ҳаётдаги маъно, аёллар.
Гулдек тоза, сув каби ҳалол,
Назокатдир сиздаги қурол.
Мард эркакни айлайсиз қирол,
Нафосатда подшо аёллар.
Нозик титраб, кулиб мулойим,
Дунёларни қилгансиз қоим.
Бахтимизга бор бўлинг доим,
Дунё ичра дунё аёллар!
БОБУР БОБОМУРОД
3.3.2025. 10:10.
@bobur_bobomurod
АЁЛЛАР ТАЪРИФИДА
Олам кўрки сизда мужассам,
Сизсиз олам қалби бўлар кам.
Бебаҳосиз, азиз, мукаррам,
Борлиқ ичра аъло аёллар.
Ой қилолмас ҳуснда талош,
Тенг келолмас меҳрда қуёш.
Тоғларда йўқ сиздаги бардош,
Ожизамас асло аёллар.
Сиз туфайли чиройли дунё,
Гуллар сиздан олади оро.
Сиздан бўлар муҳаббат пайдо -
Ҳаётдаги маъно, аёллар.
Гулдек тоза, сув каби ҳалол,
Назокатдир сиздаги қурол.
Мард эркакни айлайсиз қирол,
Нафосатда подшо аёллар.
Нозик титраб, кулиб мулойим,
Дунёларни қилгансиз қоим.
Бахтимизга бор бўлинг доим,
Дунё ичра дунё аёллар!
БОБУР БОБОМУРОД
3.3.2025. 10:10.
@bobur_bobomurod