ИНГИЧКА
Ўзи сарвиқомат, тўкис, киройи,
Кўрган кўзни мафтун этар чиройи.
Маним телба кўнглим айлар хиргойи:
"Ваҳ, мунча бу гўзал бели ингичка?!"
Ҳайрат кўчасига кирдимми дейман,
Шоҳасар бир суврат кўрдимми дейман.
Баҳосига жонни бердимми дейман,
Чизган ул мўйқалам қили ингичка.
Лабин урган борми лабин болига,
Дил талпинар ўхшаб бир чумолига.
Парво қилмас мендек ошиқ ҳолига,
Мунча ҳам бўлмаса феъли ингичка.
Ул гулдан хижолат гулда инқироз,
Етолмаган неча дилда инқироз.
Гул эса этади эркаланиб ноз,
Шабнамда кўринар дили ингичка.
Булбулга ишонманг, булбул беқарор,
Ҳар куни ҳар гулга ишқ этар изҳор.
Бобурдек бўлолмас сокин вафодор,
Хушомад сайратган тили ингичка...
БОБУР БОБОМУРОД
30.12.2024. 00:10.
@bobur_bobomurod
Ўзи сарвиқомат, тўкис, киройи,
Кўрган кўзни мафтун этар чиройи.
Маним телба кўнглим айлар хиргойи:
"Ваҳ, мунча бу гўзал бели ингичка?!"
Ҳайрат кўчасига кирдимми дейман,
Шоҳасар бир суврат кўрдимми дейман.
Баҳосига жонни бердимми дейман,
Чизган ул мўйқалам қили ингичка.
Лабин урган борми лабин болига,
Дил талпинар ўхшаб бир чумолига.
Парво қилмас мендек ошиқ ҳолига,
Мунча ҳам бўлмаса феъли ингичка.
Ул гулдан хижолат гулда инқироз,
Етолмаган неча дилда инқироз.
Гул эса этади эркаланиб ноз,
Шабнамда кўринар дили ингичка.
Булбулга ишонманг, булбул беқарор,
Ҳар куни ҳар гулга ишқ этар изҳор.
Бобурдек бўлолмас сокин вафодор,
Хушомад сайратган тили ингичка...
БОБУР БОБОМУРОД
30.12.2024. 00:10.
@bobur_bobomurod