🖌 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
🔝 Милодий 1483 йил, 14 февраль куни Андижонда шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби, тарихчи ва географ, истеъдодли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топди.
🖌 12 ёшида тахтга ўтирган Бобурнинг кейинги ҳаёти сиёсий вазият туфайли Афғонистон ва Ҳиндистонда кечди. Бобур 1526 йилда Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб кўплаб бунёдкорлик ишларини амалга оширди ҳамда ҳинд халқининг қалбидан жой олди.
📚 Бобур умри давомида "Мухтасар ислом тарихи", "Мубаййин", "Ҳарб иши", "Мусиқа илми" каби асарлар ёзди. Лекин у жаҳонга "Бобурнома" асари билан танилди. "Бобурнома" — ўзбек насридаги тарихий-мемуар асарнинг юксак намунасидир. Асар тарих, адабиёт, тилшунослик, география, сиёсатга оид қимматли манба ҳисобланади.
📖 Бобур шеърияти ўзининг самимийлиги, равонлиги билан ажралиб туради. Бобур 400 дан ортиқ рубоийлари билан ушбу жанр тараққиётига улкан ҳисса қўшди. Бобур ғазаллари асосида элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар халқимиз қалбидан жой олган.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn