BMB HOLDING


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


BMB Holding Инвестициявий консалтинг компаниясининг расмий канали
Официальный канал Инвестиционно-консалтинговой компании BMB Holding
The official channel of BMB Holding Investmand and consulting company

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🇺🇿 🇨🇳 ХИТОЙНИНГ VOSTOSUN GROUP UC КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

🔝 Жорий йилнинг 18 октябрь куни BMB HOLDING Бош офисида Хитойнинг VOSTOSUN GROUP UC компанияси таъсисчиси
Гао Вэйхуа
 хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

🔝 Маълумки, Хитой давлати анъанавий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, халқ табобати, тиббиёт ҳамда фармакология соҳасидаги ютуқлари билан дунёда энг илғор мамлакатлардан бири саналади. Қолаверса, кўплаб касалликларни даволашда самарали восита бўлган ва қатор дори воситаларининг кимёвий таркибидаги табиий компонент ҳисобланган заъфарон Хитой бозорларида жуда талабгирдир.

🔝 Шу нуқтаи назардан, учрашувда асосий эътибор BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон ва ундан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Хитойга экспорт қилиш, заъфарон маҳсулотидан Хитойнинг бир қанча фармацевтика ва косметика компаниялари билан ҳамкорликда ушбу соҳаларда фойдаланишни йўлга қўйиш, Хитойда ўтказиладиган халқаро кўргазмаларда заъфарон маҳсулоти билан иштирок этиш каби масалаларга қаратилди.

✅ Келгусида Чин юртига Ўзбек заъфаронини экспорт қилиш, ҳамкорликда мазкур мамлакат минтақаларида унинг дистрибуциясини йўлга қўйиш ҳамда халқаро савдо-кўргазма ярмаркаларида заъфаронли маҳсулотлар бурчагини ташкил этишга келишиб олинди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l @bmbholding' rel='nofollow'>YouTube


🇺🇿🇶🇦ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР ЙИРИК ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

🔝 Жорий йилнинг 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қатар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шайх Муҳаммад Бин Аҳмад ал-Куварий ҳамда BMB HOLDING, хусусан, икки томондан 40 дан ортиқ йирик компаниялар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Мулоқотда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

🔝 Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий ўсиш динамикаси қайд этдилди. Қатарнинг қатор йирик компаниялари Ўзбекистонда энергетика, йўл инфратузилмаси, логистика ва туризм соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётганлиги таъкидланди.

✅ Шунингдек, Ҳолдинг вакиллари Қатар ишбилармонлари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди, хусусан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, логистика, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳамда заъфаронли маҳсулотларнинг ушбу мамлакатга экспортини йўлга қўйишдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l @bmbholding' rel='nofollow'>YouTube


🗣 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХОРИЖГА ЭКСПОРТИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

🔝 Барчамизга маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Охирги йилларда экспорт ҳажмининг ортиши мамлакатда жорий этилган янги технологиялар, халқаро стандартларга мос келадиган маҳсулот сифатини назорат қилиш ва логистика тизимларини қуриш ва модернизация қилиш билан боғлиқдир.

🔝 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнида бир қатор қийинчиликларга, жумладан:

1. Логистика ва инфратузилма чекловлари;
2. Халқаро стандартларга мослашиш;
3. Божхона ва бюрократия муаммоларига дуч келишади.

🔝 Айни юқоридаги муаммоларнинг комплекс ечими сифатида ташкил этилган BMB-NRC Agrologistics мажмуаси тадбиркорларга экспорт жараёнини бошқаришда айни муддао бўлмоқда.

🔝 Хусусан, логистика ечимлари, тадбиркорлар учун божхона процедураларини соддалаштириш ва халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулот сертификатларини олишда ёрдам кўрсатилмоқда.

🔄 Шунингдек, сақлаш инфратузилмаси, маҳсулотларни замонавий совутиш ва сақлаш иншоотлари билан уларнинг сифатини таъминлайди. Бу айниқса, Европа ва Осиё бозорларига маҳсулотни экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l @bmbholding' rel='nofollow'>YouTube


🗣 ДУНЁГА МАШҲУР ТУРК ОШХОНАСИНИНГ ГАСТРОНОМИК ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

🔝 Хабарингиз бор, BMB HOLDING хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантиришда ҳам бир қанча лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

🔝 Халқаро тажриба юқорида таъкидланган соҳаларда доимо муҳим ҳисобланган. Шу нуқтаи назардан Ҳолдинг тизимидаги BMB Za'faron ресторанлар тармоғи раҳбариятининг Туркияга хизмат сафари ташкил этилди.

🔄 Хизмат сафари давомида Истанбул ва бошқа шаҳарлардаги етакчи ресторан ва меҳмонхоналари, у ердаги замонавий гастрономия тенденциялари, технологиялар ва бошқарув тизимлари ўрганилди.

🇹🇷 Турк ошхонасининг бой маданий мероси ва инновацион ёндашувлари, Ўзбекистон бозорига мослаштирилган ноёб таомлар ва хизмат кўрсатиш стандартларини шакллантиришда катта ёрдам беради.

🔝 Шунингдек, Истанбулнинг марказида жойлашган ва дунё бўйлаб танилган брендлардан бири ҳисобланган "Nusr-Et Steakhouse Kapalıçarşı" ресторани, ўзига хос гўштли таомлари, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ҳамда маҳоратли ошпаз Nusr-et Gökçe (Salt Bae) билан машҳур. Ҳолдинг вакиллари бу ресторанда хизмат кўрсатиш маданияти, юқори сифатли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда таомларнинг нозик ва мазали усулда тайёрланиш технологияларини, яна бир нуфузли ресторан — "BESO" нинг эса ўзига хос атмосфераси ва таомларни тақдим этишдаги инновацион ёндашувини ўргандилар.

✅ Қолаверса, бир қатор ресторанлар: "Karaköy Lokantası", "Neolokal", "Mikla" ҳамда "Ciya Sofrası" каби ресторанлар билан тажриба алмашиш ва заъфаронли таомлар тайёрлаш ва уларнинг сонини ошириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Умуман олганда, бу каби "тажриба миграцияси" нафақат ресторанлардаги мазали таомлар ва хизмат кўрсатишни яхшилашга ёрдам беради, балки, туризм саноатини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l @bmbholding' rel='nofollow'>YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⏺ 🟦🟦

🗣ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

🔝 Жиззах вилоятининг Бахмал туманида очилган BMB Zaʼfaron қуритиш ва қайта ишлаш корхонаси фаолияти, имкониятлари, заъфарон туганак пиёзбошиларини намунавий экиш тадбири ҳамда пресс-тур тафсилотлари "Jizzax.uz" канали мухбирининг навбатдаги лавҳасида.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l @bmbholding' rel='nofollow'>YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌸 ЗАЪФАРОН ПИЁЗБОШЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА ЕТИБ КЕЛДИ

🔝 Хабарингиз бор, мазкур йилдан заъфарон плантацияларини кенгайтириш янги босқичга кўтарилди. Шу сабабдан Европа, хусусан, Италиядан олиб келинадиган заъфарон пиёзбошилари ҳар қачонгидан ҳам кўп миқдорда импорт қилинмоқда.

🔝 Мазкур пиёзбошлар мамлакатимизга етиб келгунга қадар 6800 километрлик масофани, хусусан, Евроосиёнинг 6 давлат(Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон) ҳудудини босиб ўтмоқда.

🔝 Пиёзбошилар сифат нуқтаи назардан дунёдаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Мавсум якунига кўра қарийб 60 млн донадан ортиқ пиёзбош олиб келиш режалаштирилган.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l @bmbholding' rel='nofollow'>YouTube


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда “қизил олтин” етиштиришнинг янги босқичи амалга оширилди

8 октябр куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида BMB Za’faron қуритиш ва қайта ишлаш корхонаси очилди. Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон халқаро сифат стандартларига тўлиқ жавоб бериб, Италия, Франция ва Корея каби мамлакатларнинг етакчи лабораторияларида юқори – I категория сифат даражасига эга.

Маҳсулот экспорти:
- 2021 йил - 1,2 млн евро;
- 2022 йил - 2,7 млн евро;
- 2023 йил - 4,5 млн еврони ташкил этиб;
- 2024 йилда 12 млн еврога етказиш режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/64906779

Реклама

7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.