Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Tishlaringiz salomatligi uchun stomatologiya - +998717150770
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн. 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 500 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгийўл туманида яшовчи, 1974 ва 1978 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 48 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини ҳал қилиб бериш эвазига 8160 АҚШ доллари талаб қилишиб, шундан 64 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс Сув хўжалиги вазирлигининг “Аму-Сурхон” Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Шеробод туманидаги Мелиоратив экспедиция балансида бўлган 20 сотих ер майдонини ҳамда 1961 й.т. маҳаллий фуқарога тегишли, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ер майдонини жами 60 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 56,7 минг АҚШ доллари ва 43 млн. сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи, 1979 й.т. шахс мазкур тумандан оқиб ўтувчи Шовот канали бўйида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари ва 13 млн. сўм олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Tishlaringiz salomatligi uchun stomatologiya - +998717150770
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi