Яхши кун бор, ёмон кун бор бу бошда,
Сотқин шерик, айёр кўзлар бўлмасин,
Мол дўстинг бошқа-ю, жон дўстинг бошқа,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин!
Ҳаёт пасту баланд, бебош кўчадир,
Гоҳи бир дўст танлаш оғир кечадир,
Бирга айтсанг, мингга сиринг очадир,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин!
Омад келса, давлат келса ҳушёр бўл,
Катта кичик синовларга тайёр бўл,
Ёрдам сўраб келган жонга мадор бўл,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин.
Ишда бошқа, уйда бошқа вазият,
Минглаб муаммодан чекиб азият,
Ҳар соатда ҳар хил бўлар кайфият,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин.
Пул топса шамолга совурар нодон,
Чин дўст излаганда адашма инсон,
Ёлғон гап ўртани бузаркан ёмон,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин.
Сўзларини тингла Абдуллаевни,
Ёлғонга тўлдирма кўнгил уйингни,
Дўст тутин ҳар доим топиб тенгингни,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин.
Яхши кун бор, ёмон кун бор бу бошда,
Сотқин шерик, айёр кўзлар бўлмасин,
Мол дўстинг бошқа-ю, жон дўстинг бошқа,
Атрофингда сохта дўстлар бўлмасин!
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi