Ҳоким ўринбосарлари қандай бўлса ҳоким ҳам шундай бўладими ёхуд ҳоким ўринбосари қилган хатодан ҳоким бехабарми?
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
Хабарингиз бор жорий йилнинг 26-август куни Чирчиқ шаҳрида ажойиб концерт дастури бўлиб ўтди.Ушбу концерт давомида бутун бошли ҳокимиятни туширган қовунига ўзим гувоҳ бўлдим. Бир қатор фаол ходимлари ташаккурнома билан тақдирланди. Мана шу тақдирлаш давомида туппа тузук ўйин бўлди. Иккинчи ходим сифатида Чирчиқ шаҳар Ҳамза маҳалла раиси Баҳодир Ганиев деб исм фамилия ўқилиб ҳаммага эшитирилдику, лекин Баҳодир Ганиев омма олдига чиқарилмади. На совға на ташаккурнома берилмади. Ушбу ишларни қилган ҳоким ўринбосари Руфат Сайлиев шахсий адоват йўл билан тутганига ишониб бормоқдаман. Лекин ушбу тақдирлаш давомида ўз ишида бир дунё камчиликларга йўл қўйган ва Ҳайфсан жазоси билан жазоланган ходимни эса шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов ташаккурнома ва телевизор билан сийлади. Қонунчилигимизда Ҳайфсан олган ходим тақдирланмаслиги кўрсатилган эди. Қонунни ҳоким буздими ёки ўринбосари? Тақдирлашни ҳам ёриб ташадинглар, таниш билиш қилиб юборганингларни кўзим билан кўриб гувоҳ бўлдим. Шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимовни бир неча бор ижтимоий тармоқ орқали огоҳлантирган эдим. Ҳоким ўзининг ўринбосарларига ишониб иш қилиши мана шундай ўйинлар ва танқидларга сабаб бўлади деб айтган эдим. Мана натижаси бу ҳокимни ҳам бошига аввалги ҳокимлар куни тушмаса бўлди. Ҳоким биладими бу ишларни ёки йўқ?
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi