Тавфиқ
(бўлган воқеа)
Зумрад ҳамкасбига туҳмат қилди. Яна Рамазон ойида. Камига гапининг рост эканлигига бошлиқнинг олдида қасам ичди...
Ҳамкасби индамади, эҳтимол Худога солди.
Орадан икки ойлар чамаси вақт ўтди. Шом пайти олди очиқ айвонда хаёл суриб ўтирган Зумрад дарвозанинг шарақлаб очилишидан чўчиб тушди. Ё, алҳазар! Эшикдан ярми одам, ярми от маҳлуқларга минган ўнлаб чавандозлар қийқириб кириб келарди. Одам юзли отлар пишқирар, чавандозлар қамчи кўтариб ҳайқирар, тобора Зумрадга яқинлашар эдилар. У дод солишга ҳоли келмай,, кўксини чангаллаб қулади.
Бироздан сўнг ёмғир ёғаётганини ҳис қилди, юзига тушаётган томчиларни сезар, бироқ кўзини очолмасди.
Ёмғир эмас экан, турмуш ўртоғи сув сепаётган экан. Бироз ўзига келди, эридан одам башарали отлар, чавандозлар ҳақида сўради, жуфтининг анқайиб турганини кўриб индамай қўя қолди...
Бу воқеани бошқа ҳеч кимга айтмади, тўғрироғи, айтмоқчи эмас эди...
Дугонаси ўғлини уйлантирди. Уни ҳам тўйга чақирди. Сокин мусиқалар тугаб, шўхлари янграй бошлади. Шу пайт, шу пайт... тўйхонага яна отлиқлар бостириб кирди. Улар рақсга тушаётган аёлларни қамчилай бошладилар, ё, тавба, аёллар баттар жазавага тушиб муқом қилар, қамчи зарбини сезмас эдилар...
Шу куни уйига келди-ю, қулади. Оғзининг бир томони қийшайиб қолганини эса кейин сезди.
Бормаган дўхтири қолмади. У одамлар кўрмаётган воқеа-ҳодисаларга гувоҳ бўла бошлади ва бундан юрагини олдириб қўйганди...
Эски шаҳарда яшайдиган, асли наманганлик машҳур домлага олиб бордилар. Шундагина унинг кўзларидаги жинлардан тўсадиган пардаси очилиб кетганлиги маълум бўлди...
Қилган хатоларини ўйлади. Тилида иймон келтирса-да, аслида, ич-ичидан иймони, тақвоси заиф бўлганини англади.
Тавба, унинг кўзининг очилишидан ҳикмат —қалбининг очилиши экан...
Энди ибодатлар умрининг мазмунига айланди. Бетаҳорат юрмасликка, либосининг пок бўлишига, бировга озор бермасликка интиларди. Аста-секин аҳволи яхшиланиб, домла айтган жинларни кўрмай қўйди. Аммо ҳали ҳам дарвозаларнинг шарақлаб очилиб қолишидан қўрқарди.
Бир пайтлар рўза кунлари унинг туҳмати билан ишдан бўшатилган ҳамкасбини уйига қидириб борди. Йиғлаб кечирим сўради. Бошидан ўтказган кунларини гапириб берди.
—Ўшанда мени нима деб қарғаган эдингиз? —сўради Зумрад обдон гапиоиб бўлгач.
—Қарғамагандим. Аллоҳим шу бандангни ҳам қалбини оч, —деб дуо қилгандим, сизга иймон—тавфиқ тилагандим,— деди Адолат, ерга қараб...
Феруза Салходжаева