#palahmontoshi
Палаҳмон тоши
(7-қисм)
Бир йил эмас, икки йил ўтди...
Бу орада "Ковид"деган бало келиб бирин-кетин дуогўйларим—бувижон, буважон оламдан ўтди. Мақтаниш эмас, лекин шу азиз инсонларни ўзим парвариш қилдим. То сўнгги нафасларигача хизматларини қилдим, дуоларини олдим...
Улардан сўнг уйимиз ҳувиллаб қолди. Ойижон ўша-ўша. Баъзи нарсаларга кўникиб, мослашиб яшаш мумкиндир, лекин дилозорликка чидаш қийин экан. Дилозор билан яшаш ўзингни кун сайин емириб бориш, адо қилиш экан. Айниқса айбинг бўлса! Айниқса ўша одамнинг фарзандини жонингдан ортиқ севсанг-у, ипсиз боғлаб ўтирган бўлсанг!
Мен ҳам энди ёш бола эмас эдим. Ёшим 22 га тўлган, ўзимдан саккиз ёш катта турмуш ўртоғим ўттиз ёшга қадам қўйган эдилар.
Хўжам ишдан барвақт қайтдилар. Беш йилда биринчи маротаба ойижондан рухсат сўрамай ортларидан ётоғимизга кириб бордим.
Кийимларини алмаштиришга ёрдам бердим. Кейин ёнма-ён ўтирдик. Азиз елкаларига бошимни қўяр эканман, чакка сочларининг оқарганига кўзим тушди ." Йиллар бунча бешафқат бўлмаса? Тақдирим бунча аччиқ, пешонам бунча шўр бўлмаса? Шундай йигитни бахтсиз қилишга нима ҳақим бор?! "
—Хўжам..
—Ҳўв, жоним...
—Мен кета қолай энди
—Ойим чақиряптиларми?
Индамадим. Барибир, кетолмайман-ку! Бу кишидан айрилган куним ўлиб қоламан-ку! Бир кун кўрмасам телбага ўхшаб юраман-ку! Аллоҳим, нимага кичик қалбимга бунча улкан ишқ солдинг? Шунча муҳаббат берган Қодир Эгам, энди ўзинг куч бер...
Эрталаб ёмғир ёғди. Ошхона деразасидан ёмғирга қараб турар эканман Ойижоннинг
—Ҳай, нима қилиб турибсиз, отланинг! —деган ҳайқириқларидан чўчиб тушдим. Бу овоздан юрагимни олдирганман.
—Қаерга борамиз?
—Очиқ мозорга! Уйингизга бориб келамиз.
Бизникига! Ойим йиғин қилаётган эканларда! Тез кийиниб чиқдим. Дарвозадан чиқсак, такси кутиб турган экан. Йўл бўйи бир оғиз ҳам гаплашмадик.
Дарвозамиз ёпиқ экан. Анча тақиллатиб қолдим. Ёмғир ёғар, ўзимдан ҳам кўра ойижондан хавотирда эдим. "Панароқда туринг!", - дейман қайта-қайта.
Ҳайрият-ей, эшик очилиб, бошига нимча ташлаган онам кўринди. Шу ёмғирда ҳам онажонимнинг ранги ўчиб кетганини сездим.
—Ассалому алайкум, Нодирахон опа, келинглар, хуш келибсизлар. Мендан аввал нарироқда турган қайнонамга қучоқ очиб бордилар
—Эсон, омонмисиз? Ёмғирда турманг, опажоним, уйга киринг.
—Мана қизингиз! Ўғлимнинг бахтини боғламасин! Ўзингиз фаросатингиз билан олиб кетарсиз деб кутдим. Қўлидан битта иш келмайди. Беш йилда ҳам домимга тушмади, энди олиб қолинг, қайтиб бизникига олиб борманг! Ман ўғлимни уйлантираман!
Қайнонам таксига жавоб бермаган экан, шу гапларни айтиб машина томонга юра бошладилар.
—Йўўўқ!-дедиму дод солиб ортидан югурдим. Машинага бир қадам қолганида етиб олдим.
Тиз чўкиб оёқларини қучиб олдим
—Ойижоним, мани ташлаб кетманг. Ман ўғлингизсиз яшолмайман, ўлиб қоламан, мани ташлаб кетманг, илтимооос!
Дод солиб, қайнонамнинг этакларини ўпиб ёлвориб, тиз чўкиб йиғлардим.
Қайнонам менинг чангалимдан чиқолмас, юлқинар, охири ойимга қараб бақирди.
—Олинг, қизингизни!
Ойим мени ажратиб, бағрига босди. Машина секин юриб кетди.
Ойимнинг қўлидан чиқиб ёмғир остида машинанинг орқасидан югуриб кетдим. Эҳтимол...Эҳтимол...Эҳтимол, шу тош қалбли аёлнинг мен ғарибага раҳми келар...
Уст-бошим шалобба, совуқданми, даҳшатданми қалтирар эдим.
Бояги бақириғимга чиқиб келган қўшнимизнинг аёли ҳам йиғлаб турарди.
Ойим кўйлакларимни алмаштирганда ҳам, пиёлада иссиқ чой тутганда ҳам, эшикдан дадам кириб келганда ҳам қилт этмай ўтирардим. На салом бердим, на гапирдим, на йиғлардим. Хаёлимда уйга кетиш чорасини қидирардим.
Қанча ўтирдим, билмайман, бир пайт "Кетишим керак, хозир Хўжам ишдан келадилар, кутиб олишим керак!"-деган фикр миямга ўрнашиб қолди.
—Дадажон, мени уйимга олиб бориб ташланг, —дедим.
—Нима деб обораман, қизим, қўй, ўзингни қийнама, тақдирнинг ҳукмига кўн! —ялинчоқ овозда гапирдилар дадам.
Уятни ҳам, андишани ҳам йиғиштирдим. Юрагим ўртаниб, инграб юбордим.
Феруза Салходжаева
(давоми👇👇)