#palahmontoshi
Палаҳмон тоши
Толлар барг ёзибди. Яқиндагина ойим узун-узун тол новдаларини синдириб, пўстлоғини авайлаб ажратиб, сарғиш-яшил гулларини узун қилиб сочларим устидан тақиб қўяр эдилар. Кейин сочларим ўзи узун бўлди. Йигирмата қилиб ўриб, учига югурганимда жиринглаб овоз чиқарадиган ипак жамалаклар тақиб қўядиган бўлдилар. Ўртоқларим билан кўчада ўйнасам, жамалакларим ерга тегар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Баҳор чиройли фасл. Яшил майсалар орасида митти қуёшчалардек бош кўтариб қиқирлаётган момақаймоқлар қўл силкиб кузатиб қолаётгандек. Ойим шу сариқ гулларнинг йирик-йирикларидан гулчамбар ясаб берар, бошимга тақиб қўяр, ўртоқларимнинг ҳаваси келар, бири олиб, бири қўйиб бошига кийиб кўрар, маҳаллада бошқа ҳеч қайси қизнинг ойиси гулчамбар ясаб бермас эди. Мен эса бошига тож қўндириб олган малика мисоли бундан фахрланардим.
Маҳалламиз баҳорда чиройли бўлиб кетади. Икки томонга қатор экилган ўриклар гуллаб, сал шамол турса, гулгун япроқларини тўкади. Асалари ғувиллайди. Ҳаводан гул исига қоришиқ асал иси келади.. Бошинг айланади.
Жажжи болажонлар, қизалоқлар ўйин билан банд. Кечагина мени ҳам ойим уйга олиб кира олмас эди. Ўйинчоқларим кўплигидан бир ўзимнинг қучоғимга сиғмас, дугоналарим кўтаришиб кирар, ойим, албатта, уларнинг қўлларига попукқандми, олмами, пишириқми, тутқазиб жўнатар эдилар.
Бу йил умримнинг ўн еттинчи баҳорини қарши олдим. Ойим "Энди катта қиз бўлиб қолдинг," —дейдилар, лекин менинг ҳали ҳам қўғирчоқ ўйнагим келади. Яқинда мактабни битираман. Ойим "Қиз бола учун ўқитувчилик яхши",-дейдилар, ўзимга қолса, тоза, озода офисларда ишласам.
Бу—бизнинг уйимиз. Маҳалланинг охирида жойлашган. Кулранг дарвозамиз катта, баланд, йўлагимиз кенг, ёруғ, ҳовлимиз онам эккан гуллар билан эрта баҳордан кеч кузгача чаманзор бўлиб ётади. Ҳозир ҳам димоғимга бинафшанинг нозик ифори келди.
—Келдингми, гўзалим? Кира қол. Офтобдан юрмадингми, гулим?
Ойим мени шундай эркалайди. Синфдош дугонам Зарина уйимизга келса, ойимнинг эркалашларини кўриб
" Бошқа планетага тушиб қолгандек бўламан", -дейди. Бошқалар ҳам—шу, аммо бу ойимнинг ўзига сезилмайди, менга ҳам.
—Йўқ, ҳаво бирам ёқимли, дарахтларнинг остидан юрдим, —гапириш асносида ойимни қучоқлайман.
— Кўк сомса қиламан, қарашиб юборасанми?
—Албатта, маза қилиб еб бераман.
Ойим ҳазилимга яйраб куладилар. Кийимларимни алмаштириб чиқаман. Укаларимни излайман.
— Ўйнаб кетди иккаласи ҳам, —хамир муштлаб жавоб берадилар
Исмалоқ, ялпиз тўғрайман. Биргалашиб, гаплашиб, кулишиб сомса тугамиз. Оилада катта фарзандман. Дадам— тадбиркор. Ойим-уй бекаси. Иккита укам бор. Аброр, Асрор. Ойим жон қўшиб гапирадилар. Менинг исмим Саодат, ойим Саодатим дейдилар. Мен куламан.
—Бахтингизни чақиряпсизми? —деб.
Ойим сира хафа бўлмайдилар. Дадамнинг жаҳли тез. Салга бақириб кетадилар. Ойим кулиб тураверадилар. Баъзан раҳмим келганидан
—Ойи, ўзингизни бунчалик оёқ ости қилманг, дадамнинг ҳақоратларига чидаш жудаям қийин,- дейман. Ойим кўзда ёш билан
—Майли, болам, отам ҳам, онам ҳам-даданг, даданг ва сизлардан бошқа кимим бор, дейдилар.
Назаримда, дадам ойим индамагани учун ҳам оғзига эрк бериб юборадилар. Барибир, ойим имкон даражасида гап эшитмасликка ҳаракат қилади. Кейин доим дадамнинг кўзига қараб турадилар. Бу нигоҳларда ҳамма нарса бор. Қўрқув, илинж, зорланиш, хатто муҳаббат...
Дадам бахтиёр одам. Онамдек соясига салом берадиган, тагига тўрт қават кўрпача солиб кутиб оладиган, бир оғиз гап қайтармайдиган, гўзал, солиҳа жуфти бор эркак, албатта, бахтли бўлади-да!
Дадам ойимга қаттиққўл бўлганлари билан бизнинг айтганларимизни оғзимиздан чиқмасидан муҳайё қиладилар. Уйимиз тўкин-сочин.
Сомсалар пишди. Ойим хатто тузини кўриш учун ҳам битта сомсани еб кўрмайдилар. Сомсаларнинг устига сариёғ суртиб, ўраб қўядилар.
—Олдини даданг есин!
Дадамнинг машинасини овозидан танийдилар.
—Чоп, Саодатим, дарвозани оч!
Дадам машинадан тушиб алик оладилар, пешонамдан ўпадилар.
Ойим чойларни тайёрлаб кутиб ўтирадилар.
—Ассалому алайкум, дадажониси, яхши келдингизми?
Феруза Салходжаева
(давоми👇👇)
http://t.me/bizning_kutubxona1