Москвага сафар таассуротлари
Лев Толстой музейига саёҳат
Тантатали тадбир ва семинарларни тугатгач, тадбир ташкилотчиларининг бир гуруҳи билан Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Биз жамоа билан атоқли ёзувчи Лев Толстой музейига ташриф буюрдик.
"Ҳар қандай ақлли инсоннинг якуний тўхтами Исломдир", деган эди ёзувчи Лев Толстой. Ёзувчи Исломга шунчаки қизиқиш билдирмаган, балки у Ислом дини вакиллари билан яқиндан алоқада бўлган, ёзишмалар ёзишган. Бу ҳақда кўплаб маълумотларда учрайди. Ҳатто адиб ҳақида: "Унинг ўй-фикрларида ва сўфийларникидек ҳаёт тарзида мусулмонлар ундан ўрганса арзийдиган кўплаб мисоллар мавжуд”, деган эди машҳурлардан бири...
Лев Толстой аллома Абдуллоҳ ал-Суҳавардийнинг Ҳиндистонда нашр этилган китобларини ўқиб, ниҳоятда таъсирланиб, рус халқига ҳам айрим ҳадисларни етказиш мақсадида ўзи ҳам "Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгитлари" деган китоб тасниф этгани манбаларда қайд этилади...
Лев Толстой давлат музейи ёзувчининг хотирасига бағишланган давлат адабий музейи бўлиб, 1911 йилда Толстой жамияти аъзолари томонидан ташкил этилган экан.
Музейни томоша қилар эканмиз, музей кўргазмаси ёзувчининг адабий ижодига бағишланган бўлиб, унда унинг ижоди мухлисларига тегишли буюмлар ўрин олган. Бу ерда Толстойнинг шахсий буюмлари, оилавий мероси, ёзувчи ва унинг яқин дўстларининг фотосуратлари сақланар экан.
Ўша бизга таниш "Ҳожимурод" асарига ишланган фотосуратлар... Ясная Поляна қишлоғидаги хотиралар, Пятигорсдан келтирилган эскпонатлар... ёзувчининг сўнгги кунлари ўтган Астапово станциясидаги уй хотиралари... барчаси бизда тарих билан боғлиқ гўзал таассуротларни уйғотди.
✍️Адолат Ҳусанова
@BintuSodiq