Комилжон Abdulloh dan repost
Шахмат мусобақасидаги рақиби аёл киши бўлгани учун қўл бериб сўрашмаган Ўзбек йигити бутун дунёда муҳокама қилди. Айримлар жазавага ҳам тушди. Энди шу йигит бориб ўша ҳинд қизига вазиятни тушунтирибди. Шу воқеани айрим ўзбеклар пост қилиб "мана узр сўрабди" деб хурсанд. Албатта, шундай қилишга мажбур бўлган. Булар эса Ўзбек йигитини боши эгилганига чапак чалиб ўтиришибди. Яна булар "нега ўзбекларни дунёда ҳеч ким ҳурмат қилмайди!?" деб хафа бўлиб юришади. Сиз ўз миллатдошингизни қарорларини ва ҳаётдаги принципларини ҳурмат қилмас экансиз сизни ҳам биров бир тийинга олмайди ва ҳисоблашмайди ҳам. Муаммо ўзингизда, албатта...