Postlar filtri


Ариқда иккита балиқ жон-жаҳди билан уришаётган бўлса, демак бу ерлардан британиялик ўтган бўлиши керак.

— Ҳинд мақоли


Эр сифатида, аёлга моддий ва молиявий ҳолатимизни айтмаслигимиз керак. Қийинчиликлар бўладими, тушунтиришлар бўладими, булар ортиқча гаплар. Ҳудди шундай, аёллар ҳам қанчалик эрини севмасин, молиявий олди-бердисини эрига айтмаслиги лозим: неча пул топаяпти, счетидаги маблағ, қанча иқтисод қилди ва ҳоказо. Албатта, аёл киши турли рискларни бўйнига олмаслиги шарти билан (бировдан қарз олиши, ипотека, ёки маиший кредитларга боғланиши ва ҳоказолар). #h


Мақолада ўзи шунча нарсани билиб, ўрганишнинг нима аҳамияти бор, деган савол кўтарилибди.


https://www.youtube.com/channel/UCxAnGU9csu7XXzJwrhFOJ2Q/community?lb=UgkxQ2YOrlHa-1wCS0ckGUqYn8FoE_59wP3C


ChatGpt дан сўрагандим, жавоб чала.

* * *

Ҳозирда Ўзбекистоннинг вилоятлари кесимида жон бошига алкогол истеъмоли бўйича аниқ статистика очиқ манбаларда мавжуд эмас.
Умумий кўрсаткичлар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2016-йилда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг жон бошига тўғри келадиган алкогол истеъмоли 2,7 литр соф алкоголни ташкил қилган. Бундан 1,6 литри расмий қайд этилган, 1,1 литри эса норасмий истеъмол қилинган. Истеъмол қилинадиган ичимликларнинг асосий қисмини спиртли ичимликлар (57%) ва пиво (34%) ташкил этган. Бошқа алкоголли ичимликлар улуши 1% дан кам бўлган.
Манба: ЖССТ
Сўнгги йилларда ўзгаришлар
Жаҳон банкининг тахминий ҳисоботларига кўра, 2020-йилга келиб, Ўзбекистонда жон бошига алкогол истеъмоли 2,1 литргача камайган.
Манба: Trading Economics
2025-йилга бориб бу кўрсаткич 1,82 литргача тушиши прогноз қилинган.
Манба: Statista
Вилоятлар бўйича аниқ маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида алкогол истеъмоли даражаси қандай фарқ қилиши ҳақида аниқ хулоса чиқариш қийин.


Ҳамид Содиқ кўп масалаларни жуда содда тилда аниқ-равшан қилиб тушунтириб берибди. Давлатчилигимиз рум цивилизацияси андозасига эгалигини ҳам, "халифат қуриш", деган формула зарарлигини ҳам очиқлабди.

"Раҳматли Ислом Абдуғаниевич", деган жумласи ажойиб чиқибди, катта троллардан экан.




Исломий етакчилик ҳақида китобни ўқишни бошлагандим. Муаллиф бир фикр ёзаяпти:

— Ғарбда замонавий бошқарув моделлари кўп, етакчилик мавзусида андоза бўладиган қаҳрамонлар ҳам кўп. Мусулмонлар учун эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ва бошқарув усуллари етарлидир (демоқда).

Кейинроқ гуруҳда совет армияси давридаги "дедовщина" механизми ҳақида ёзишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай усуллардан фойдаланмаганликлари ҳақида ҳам фикр билдиришди.

Яъни, ўзи фақат битта андозани (бошқарув ва етакчилик моделини) ҳар ерда қўллай олиш мумкинми, деган савол туғилади. Бундай прецедентлар борми? Ҳа, масалан, Британия империясини қарайлик. Бутун империяни ўғил болалар хусусий мактаблари битирувчилари бошқарган, ҳатто қурган, десак ҳам бўлади. Айнан ўша ерда шаклланган ақлий моделлар орқали турли ҳудудларни бошқариб келишяпти. Яъни, дунёни ҳудди мактаби каби фараз қилади.


Бизда ҳам наркотик савдосига қарши кураш бошланиб кетди. АҚШ ҳам картелларни террор ташкилотлари сафига қўшибди. Бу сиёсий қадам.

https://www.youtube.com/shorts/Tn3yB8r7jnU


Ахмет Давутоглу Ғазони Туркияга референдум билан қўшишни таклиф қилиб чиқди. Ажойиб.








Соат 22 билан эрталаб соат 4 орасида икки соатдан кўпроқ ухламаган инсон кечасидаги смена ишчиси ҳисобланади. Бундай иш жуда катта зарар — ҳаёти 15 йилга қисқа бўлади, ЖСТ томонидан ушбу ҳаёт тарзи канцероген, деб қабул қилинади.

691 0 24 1 24

Хаёлимга французлар олган "Бюро легенд" сериали келаверади. Француз жосуси Сурияда ўқитувчи бўлиб, 6 йил ишлаб келади, у ердаги аёлни севиб қолади. Лекин қайтишга мажбур.

Орада севгилиси ҳам Парижда келади. Хуллас, уни қутқариш учун ҳаммадан воз кечади — оиласи бўладими, ҳамкасбларими; ўзининг ташкилоти бўлган DGSEни ҳам, ЦРУни ҳам, ФСБ, бўладими, ИШИД бўладими, хуллас, ҳаммани сотади, ҳаммасига ҳиёнат қилади, алдаб, ўз манфаатлари йўлида фойдаланади. МОССАД, эронликлар ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Бош қаҳрамонни умуман эплаб бўлмай қолади, охири бир ўзбек, СНБдан бўлса керак, севгилиси бўлмиш араб жувонни қатл қилиб, ҳикояни тўхтатади. Сеторанинг "Муҳаббат ёки ўлим", деган қўшиғи бўларди... Айтмоқчиманки, ҳудди яна хотин олмоқчи бўлганлар шундай алдоқчи бўлиб қолади, мақсади сари барча тўсиқлардан сакраб ўтади. Бу бир невроз, психопатия бўлса керак.


Бу ҳақида олдинам ёзганмидим... Турли зарарли формулалар мавжуд:

Форсдаги жуҳудлар ўйлаб топиб,қўллаган, Маркс ўзлаштирган — одамлар тенг бўлиши керак. Бу бой, зиёли, кучлиларни йўқ қилишга олиб келди.

Протестантларнинг жаннатга бойлар киради, деган моттоси капитализмнинг шиорига айланди. Ҳаром-ҳалолнинг фарқи йўқ қилинди. Исломда ҳам "уммавий комплекси" шунга ўхшаш.

Анъанавий жамиятларга индустриализацияни йўлга қўйиш учун ишлатилган — ўғлингни ва қизингни ўқитишга пулинг бўлмаса, қизингни ўқит, деган шиор. Бу гапни қайтаришни 1950 йилларда Агахан яхши кўрарди. Аслида болаларингни ўқитишга пулинг етмаса, бошқа катта муаммоларинг бор, мустамлакада яшаётган бўлсанг керак.

Қуръон ёдладим, илм олдим, шунинг учун эрга тегмадим, туғмадим. Ундай нарса йўқ.

Тавҳид бўлиши керак. Бу зарурий, лекин етарли бўлмаган шарт. Ҳаракат ҳам зарур, моддият, ресурслар ва ҳ. к.


Гоҳида ўйлаб қоламан, умматни ўйлаш бизга қолдими, деб.

https://t.me/yangiertaklar/48


* * *

„Других писателей у меня нет.“

— Сталин

Так Сталин будто бы сказал в 1946 г. секретарю Союза писателей СССР Д. А. Поликарпову, который жаловался на то, как трудно руководить писателями. «Мало кто в то время не знал знаменитой сталинской реплики, брошенной Поликарпову, когда тот стал жаловаться на писателей: “Других писателей у меня для товарища Поликарпова нет, а другого Поликарпова мы писателям найдём”. На следующий день Поликарпов очутился в Педагогическом институте заместителем ректора по хозяйственной части»


8.2.2019

Эркебек Абдулаевнинг «Позывной — "Кобра"» китобини тугатаяпман. Кўп йиллардан бери ўқимоқчи бўлиб юргандим.

Автобиографик асар. Қирғизистонлик муаллиф КГБ сафида анча йиллар ишлайди, Москва олимпиадасида иштирок этади, КУОС курсларини битиради, "Вымпел" сафида Афғонистондаги урушда қатнашади; Тожикистон, Чеченистондаги урушларни тасвирлайди. Ўш ва атрофидаги воқеа ва фактларни ёритган. Оғир саволларни кўтариб чиққан, уларга рационал ёндашишга ҳаракат қилган.

Қизиқ фикрлардан мисол:
Олтиннинг бир қисмини ватандошлар орасида тарқатиш керак, уруш йилларида олтин ягона валютага айланади, халқ қўлидагиси анча ёрдам беради (Қозоғистонда тилла сотилиши йўлга қўйилгани эсга тушди).

* * *

Шу кунларда олтин нархи ошди, деган гапни эшитиб... Айтганча, уруш олдидан олтин нархи ошади.


Исроилликлар мурдаларни йўқ қилиш бўйича картелларга устозлик қилгани ҳақида. Бутун бир ёш авлод йўқ қилинган, деяпти. Бизда ҳам шундай бўлган, керак бўлса, исроилликлар ҳам ўргатган.

https://www.youtube.com/shorts/Oi8B-IuIUKQ


#овқатланиш_тартиби


Тимур Газининг ФБР ҳақидаги видеосига қўшимча. Олдин анархистлар, кейин коммунистлар, кейин яна қандайдир душманлар.

https://www.youtube.com/shorts/hVpwtXCvblE

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.