📌Бешариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди.
🖇Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев, туман секторлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, тажрибали томорқачилар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
▫️Кўпчиликдан қуён қочиб қутилмас, деган гап бор. Бугун ушбу иборани "Рапқон" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган "Шафтолизор" кўчасида амалга оширилган уч кундаги натижа мисолида кўришингиз мумкин.
▪️Туман ҳокими Расулжон Жўраев туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлган чоғида, оғир МФЙлар тоифасига киритилган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган "Янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида кўргазмали амалий семинар ўтказилишини айтди. Барчада бирдек савол туғилганди, “уч кундан кейин бўладиган семинарга улгурмасакчи”. Туман ҳокими қатъий гапирганди. “Шундай жойларни обод қилмасак, тайёр жойда кўргазмали семинар ўтказишимизнинг нима кераги бор”. Шунинг билан ҳар бир хонадонга ташкилот, корхона раҳбарлари бириктирилиб, "Шафтолизор" кўчасида ишлар жадал суратларда бошланиб кетди.
▫️Шафтолизор кўчасидаги 112 та хонадондаги 135 та оилада 755 нафар фуқаро яшайди. Уч кун давомида қишлоқда катта ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, экин экиш ишлари амалга оширилди. Аҳолининг томорқа ер майдони 15 гектар бўлиб, экин майдонларига “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка, кўк пиёз, булғор қалампири, кўкатлар экилди.
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз яшовчи Саодат Тўхтабоева хонадонида таъмирлаш, ҳашар ишлари олиб борилиб, томорқасига картошка, пиёз, ловия экиб, исиқхонасига памидор, бодринг кўчатлари экиб берилди.
▫️Набижон Ота ва Сарвазой она Ураловлар хонадонига Қува тажрибаси асосида наматак уруғлари қадалди, ушбу хонадон ўтган мавсумда 15 сотих исиқхонадан 15 тона лимон маҳсулотини олиб, 225 миллион сўмлик даромадга эга бўлган, хозирги кунда миришкор деҳконлар томонидан қўшимча минг тупдан ортиқ шафтоли кўчатлари парваришланмоқда.
▪️Ушбу кўчада истиқомат қилувчи Жасурбек Чўлпонов қўшни хонадонларнинг иссиқхоналарида етиштирилган лимон маҳсулотларини сотиб олиб, ички бозорга қолаверса Россия, қўшни Козоқистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилади, айни пайтда тадбиркорнинг хонадонида 12 тонна лимон маҳсулотлари экспорт учун сақланмоқда.
▫️Томда кўчат етиштириб, нафақат маҳалладошларининг балки, қўшни қишлоқларга ҳам донғи кетган лидер деҳқон Дилмурод Абдусамадов ховлисида ва хонадонинг чердагидаги иссиқхонада 130 мингдан ортиқ памидор, булғор қалампири ва бодиринг кўчатларини етиштириб, маҳалладаги 10 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаган.
▪️Семинар иштирокчилари хонадонларда амалга оширилган ишларни бирма-бир кўздан кечир экан, қишлоқда уч кун ичида бажарилган ушбу ишлар вилоят ҳокими ўринбосари томонидан алоҳида эътироф этилди. Қолган маҳаллаларда бундай тажриба кўламини кенгайтириш кераклигини айтиб, керакли тавсиялар берди.
🌿Тадбир доирасида кенг жамоатчилик иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Туманнинг "Янги хаёт" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида янги барпо этилилаётган яшил майдонга "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари экилди. Туманда амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар йиғилганларнинг миннатдорчиликларига сабаб бўлди. Юртимизда бундай ишлар давомли бўлишини тилаб, дуолар қилинди ва жонлиқ сўйилди.
💥Туман ҳокими ўз ҳиссасини қўшган барчага раҳмат айтар экан, туманимизда бундай эзгу ишлар давом этишини айтиб ўтди.
✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати