Beshariq tumani hokimligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Бешариқ тумани ҳокимлиги расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand а#ziyorat

Саҳифа: Prezident.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Глава государства посетил мавзолей Имама Бухари

Саҳифа: Prezident.uz


23 март, Якшанба (23-кун)
Саҳарлик вақти:05:03
Ифторлик вақти:18:41 (Бешариқ тумани учун)


#Рамазон_қиссаси💫

Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Ҳотамтойдан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Ҳеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Хаёл қилдим дейди Ҳотамтой: Демак, мол-дунё ҳам шундай, эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

✍ Саҳифа: beshariqpress


💥 Камбағалликдан фаровонлик сари

📌Бешариқ туманининг Бешариқ маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлариниг боришида Республика ишчи гуруҳи вакили, туман ҳокими ҳамда туманимиз масъул раҳбарлари иштирок этиб, халқни рози қилиш борасида бори кучларини сафарбар этмоқдалар.

Бугунги тадбирда туман ҳокими Расулжон Жўраев, мутасадди раҳбарлар, маҳалладаги нуронийлар ва ёшлар иштирокида сув қудуғининг тугмалари босилгач киран очилиб, интиқиб кутилган лаҳзалларга йиғилганлар гувоҳ бўлдилар.

Шунингдек, илк сизиб чиққан сувда униб ўсин дея рамзий маънода кўчатлар ерга қадалди ҳамда туманимизни гуллаб яшнаши, фаровонлги ва тинчлигини тилаб, бу каби эзгуликка йўғрилган ишлар давомли бўлишини учун дуолар қилинди.

Мана шундай тадбирлар халқни рози қилиш сиёсати йўлида ва инсон қадри учун деган эзгу ғояни ҳаётий ифодасини ташкил қилади.

✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


💥 Камбағалликдан фаровонлик сари

📌Бешариқ туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари манзарасида туман ҳудудидаги маҳаллаларда салмоқли ишлари ташкил этилмоқда.

Ҳусусан Президентимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш борасида Бешариқ туманидаги 6 та оғир саналган маҳаллаларда ичимлик суви, электр тармоғини тортиш, афальтлаш ишларини олиб борилиши режалаштирилган.

Бугун оғир ҳудуд дея саналган Бешариқ маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи 160 та хонадон эгаларининг қувончи чексиз. Чунки ушбу ҳудуд аҳолиси томорқасини суғориш учун 8 км масофадан сув келишини кутар, хаттоки мавсумда навбатчилик қилиб тунларини бедор ўтказардилар.

Бугун маҳалла аҳолиси амалга оширилаётган ислоҳатлардан мамнун, энди бундай оворагарчилигу қийинчиликларга ўрин қолмади, Президентимининг ташаббусларига асосан мана шундай олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари учун ҳам эътибор қаратилаётганлигидан даракдир.

Мазкур маҳаллада "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида 2 км латок ариқлари ўнатилиб, экин ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун 1 дона қудуқ қазилиб, сув чиқариб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек ушбу кўчада 2 дона янги трансформатор ўрнатиш, 5 км сип кабелларини тортиш 152 дона битон таянч устунларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Энг кизиги Ютбошимизнинг ушбу қарорлари асосида туманимизнинг яна 5 та маҳалласида бу каби бунёдкоркорлик ишлари амалга оширилмоқда

✨Албатта, бу ишлариз барчаси инсон қадри учун деган эзгу ғоя асосида амалга оширилмоқда.

✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


"Долзарб ойлик" давом этмоқда

✍Саҳифа: beshariqpress


Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилади, бунёдкорлик ишлари ва турли лойиҳалар билан танишади.

Саҳифа: Prezident.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
22 март — “Маҳалла тизими ходимлари куни муборак бўлсин!!!

✍Саҳифа: beshariqpress


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, қудратимиз – Ватанга меҳр ва садоқатда, ютуғимиз – ўзимизга бўлган юксак ишончимизда!

Саҳифа: Prezident.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фарғонам

Фарғонанинг обод ва файзиёб қишлоқлари сизни, албатта, ўзига мафтун этади. Меҳмондўст, меҳнаткаш, самимий ва дилкаш одамлари билан суҳбатлашиб, яйрайсиз.

Ҳамманинг дилида, тилида шу сўз: Бир келиб кетинг, қишлоғимизга.

Саҳифа: Fergana.uz

10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.