Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аристотель ғилдирак парадокси!
Нега катта фарзанднинг ўқимишли бўлиши, ҳаётда ўз йўлини тезроқ топиб олиши қолган фарзандларга таъсир қилади?
Аристотелнинг ғилдирак парадокси шундан иборатки, катта ва кичик айлана бир-бирига боғланган ҳолда айлантирилганда, улар бир хил масофани босиб ўтиши керакдек кўринади. Аммо геометрия нуқтайи назаридан, кичик айлана каттасидан камроқ масофани босиб ўтиши керак. Бу зиддият ҳаракат ва чегара тушунчаларини қайта таҳлил қилишга олиб келган.
Дейлик, сизнинг тўнғич фарзандингиз бор, у олий маълумотли бўлди, масалан, Америкага кетди, ўша ерда нуфузли олийгоҳда ўқиди. У дастлаб бошқа давлатга борганда кўплаб қийинчиликларга дуч келади, ижара, социал мослашув, маблағ, иш топиш муаммолари…
Лекин нима бўлган тақдирда ҳам у ўз йўлини бир амаллаб топди, энди унинг орқасидан кичик фарзандингиз йўл олди. Мантиқан ўйлаб қараганда у ҳам шунча йўлни босиб ўтиши, ўша қийинчиликлардан ўтиб олиши керак, аммо кейинги фарзандларнинг старт йўли қисқаради, энди улар йўлни тезроқ босиб ўтади.
Худди шундай бой ота-оналар фарзандлари учун ўттиз йиллик йўлни қисқартириб берадилар дейишади. Бу ҳам Аристотелнинг ғилдирак парадоксига мисол бўла олади. Катта фарзандга эътиборни кучайтиринг, қолганини ғилдирак парадоксига қўйиб беринг.
@bektoshkhatamov