Янги илм нимага ёрдам беради?
Ҳозир жуда бир ажойиб гап ўқиб қолдим: миядаги нейронлар бир хил иш бажариши орқали занглаши мумкин экан. Масалан, метал ҳам бир жойда туриши орқали занг ҳосил қилгани каби ҳар куни бир хил вазифаларни бажариш мияни туриб қолишига ва шу нарсага кўникишга мажбур қилар экан.
Мияни доимий креатив ва энергияга тўла ушлаб туриш учун йилига ҳеч бўлмаганда битта янги нарса ўрганишингиз керак экан. Масалан, ўзингиз сервис соҳасида ишласангиз, умуман соҳангизга оид бўлмаган бир ишни қилиб кўриш керак, дейлик хизмат кўрсатиш соҳасида нимадир ўрганиш ёки умуман бошқа нарса: масалан, расм чизишни ўрганиш.
Ҳа, бу ҳар доим ҳам ўхшамаслиги, айтилган натижани бермаслиги мумкин, аммо бу билан сиз мияни ижодкорликка чорлайсиз, уни энергияга тўйинтириб турасиз ва занглаб қолишининг олдини оласиз.
Мен ҳозир ўзимга қизиқ бир соҳага қўл урганман: бу туризм, яқинда авиачипталар, уларни сотиш механизмлари бўйича курсим бошланади, ьеш кун давомида ҳар куни 7-8 соат шу иш билан шуғулланаман. Мен яна ўзимизнинг талабалар билан бирга дарс машғулотларида қатнашаман.
Бу ўзи менга нима беради?
Биринчидан, юқорида айтганимдек мияни чархлаш, унга ижодкорлик масъулиятини юклаш.
Иккинчидан, соҳанинг ўзини ичидан ўрганиш унинг қаерида пул қилиш мумкинлигини тадбиркор сифатида билиб олишга имкон беради.
Учинчидан, агар бирор нарсани бошқармоқчи бўлсангиз, бирор соҳада бизнес қилмоқчи бўлсангиз, унинг паст-баланди ҳақида ҳеч бўлмаганда фундаментал билимга эга бўлишингиз керак.
Миянгиздек ижодкор ёрдамчи йўқ, унга бўйруқ бериш, занглаб қолишини олдини олиш масъулияти эса доимо сизда.
@bektoshkhatamov