Инсон қадри ҳаммасидан ҳам муҳимроқ.
Кимдир билмаслиги мумкин, аммо бир пайтлар Ислом Каримовнинг олдида мухбир бўлиб ишлаган, ўзбек журналистикасида ўзига хос порлаб чиққан Ҳамза Жўмаев ўша пайтдаги қама-қамалар қурбони бўлиб 7 йилга қамалган эди, кейин 2.9 ой ўтириб муддатидан олдин чиққан эди. Вазият шундай эдики, фақатгина қамалиш керак эди, сабаб йўқ, ҳеч қандай далил ҳам йўқ.
Ҳа, шунақа даврларни ҳам кўрдик. Ҳамза ака билан узоқ ўйлаб оқловга судга ариза топширишга қарор қилдик. Аслида ҳозир Ҳамза акада ҳеч қандай тақиқ йўқ, давлат телеканалларида ҳам, нодавлат телеканалларда ҳам давлат аҳамиятидаги кўрсатувларни олиб боради.
Яъни журналистика соҳасидаги барча инсонлар Ҳамза акани ноҳақлик қурбони бўлишганини билишади, шунчаки замоннинг зайли билан қамалиб қолганини ҳам тушунишади. Яъни халқ унинг қамалганини эсламайди ҳам, балки кўпчилик билмас ҳам, аммо инсон ўз қадри учун курашиши керак.
Шунинг учун ҳам орадан 15 йил ўтиб ишга қайтдик ва оқловга ариза топширдик. Биз бу ишга шунчаки журналистнинг шаъни ҳимоя қилиш эмас, балки инсон қадри юксалаётганлигини қолганларга кўрсатиб қўйиш учун ҳам киришдик.
@bektoshkhatamov